RU

Последние новости

22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  0 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8

Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди Новости

Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди

Бугун "Championat.asia"да "Навбаҳор" ярим ҳимоячисининг Жамшид Болтабоевнинг "Нефтчи" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар чиқарилган эди.

Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди

Сайтимиз ходимлари футболчининг ўзи билан боғланишди ва бу жараён юзасидан унинг фикрлари билан қизиқишди.

Эслатиб ўтамиз, Болтабоевнинг Наманган клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 31 декабрига қадар кучда бўлади.

- "Нефтчи" жамоаси билан оғзаки келишувга эришганингиз қанчалик рост?

- Фақатгина "Нефтчи"дан эмас, яна бир нечта клублардан таклифлар бор. Лекин, ҳали ҳеч кимнинг таклифини қабул қилмадим. Чунки, биринчи навбатда "Навбаҳор"ни кутяпман. Клубни кейинги режалари қандай бўлишига қараб қарор қабул қиламан. Бу ерда 2-3 йил ўйнадим ва ўзим ҳам Наманганда бирор соврин ютишни хоҳлардим, бу кубокдаги ғолиблик бўладими ёки чемпионлик, фарқи йўқ. Бу ердан бирор соврин билан кетишни хоҳлардим. Шу боис жамоанинг келажакдаги режаларидан келиб чиқиб таклифларни кўриб чиқмоқчиман.

- Таклифлар орасида "Локомотив"дан ҳам чорлов борми? Ҳар ҳолда Самвел Бабаян собиқ устозингиз.

- Ҳа, "Локомотив"дан ҳам таклиф бор.

- У таклифни рад этдингизми?

- Йўқ, ҳали ҳеч бир таклифни рад ҳам этмадим, қабул ҳам қилмадим.

- Хорижга кетиш варианти ҳам борми сизда?

- Вакилларимга хориждан ҳам вариантлар қидириб кўришни айтганман, лекин якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.


 Маълумот учун, Болтабоев 2022 йилнинг июнь ойидан бери "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу кунгача у "лочинлар" сафида 8та гол уриб, 16та ассист қайд этган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика