RU

Последние новости

23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  29 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  10 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди" Новости

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Жаҳон чемпионатидаги иштирок, Франция билан ўйин ва бошқа жараёнлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев Англия билан ўйинда майдондан четлатилгани учун сўнгги учрашувни трибунада кузатишга мажбур бўлди. Мураббий мазкур вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. 

"Жаҳоннинг кучли 8 терма жамоаси қаторидан жой олганимиз умумий маънода яхши, лекин бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Буни барча мураббийлар ҳис қилиб турди. Бу кейинги мусобақаларимиз учун яхшигина пойдевор вазифасини ўтаб беради. 

Жаҳон чемпионатигача катта йўлни босиб ўтдик. ЎФА барча шароитларни яратиб берди. Мали билан ўйиндан сўнг йигитлар билан руҳан иш олиб бордик. Гаплашиб олдик. Канада билан ўйин бурилиш нуқтаси бўла олди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. 

Франция билан ўйинни майдон ташқарисидан кузатишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Жуда қийин. Жамоангиз энг муҳим паллада-ю, сиз мухлислар қаторидасиз. Ҳиссиётларга берилиб кетиб хато қилдим. Ҳиссиётларни бошқара олмаслик шундай жойда панд беришини кўрдик.

Ўйлайманки, йигитлар Жаҳон чемпионатидаги натижа билан тўхтаб қолишмайди ва олдинга интилишда давом этишади. Шогирдларим турнирни бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди. Бу ҳали бошланиши", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика