RU

Последние новости

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Жамол Белмади: "Танаффусда амалга оширилган тактик ўзгаришлар ўз мевасини берди" Новости

Жамол Белмади: "Танаффусда амалга оширилган тактик ўзгаришлар ўз мевасини берди"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Жамол Белмади қатнашди.

- Жамоамиз учун жуда қийин учрашув бўлди. Биз Тошкентдан 3 очко билан қайтишга ишонгандик. Якунда ҳам бунга эришдик. Тўғри, биринчи бўлим биз истагандек ўтмади. Яъни ўйин бобида "Локо" биздан кўра кучлироқ кўринганди. Аммо танаффусдан сўнг амалга оширилган ўзгаришлардан кейин ўйинимиз тубдан ўзгарди. Ташаббус тўличлигича бизнинг қўлимизга ўтди. Тактик ўзгаришлар натижасида биз ўйин тизгинини қўлга олдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз орқали ғалабага лойиқ футбол кўрсатдик, деб ўйлайман.
Биз кейинги босқичга чиқдик, аммо бу дегани ОЧЛ гуруҳ босқичидаги миссиямиз ўз ниҳоясига етганини англатмайди. Вазифамиз гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолиш. Кейинги бўлажак икки учрашувда таркиб буткул ўзгармайди. Тўғри, баъзи етакчиларга ҳордиқ чиқариш учун имконият тақдим этамиз. Ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчилар учун йўл очилади. Аммо келаси икки ўйинга беэътибор қарашга ҳаққимиз йўқ. Шу боисдан ҳам таркибда кескин ўгаришлар кузатилмайди, - деди "Ал Дуҳаил" бош мураббийи Жамол Белмади.


Шу ўринда "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган меҳмонлар ҳужумчиси Ал Араби ҳам матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ғалаба қозонганимиздан бениҳоят хурсандман. Кетма-кет тўртинчи ўйинда ютиш бу жуда ёқимли. Мураббийимизнинг танаффусдаги тактик ўзгариши бизни иккинчи бўлимда бизни ўйғотди. Мен жамоам ғалабасидан кўпроқ хурсандман. Гол уриш эса мени вазифам. Буни уддалаганим ҳам албатта кишига яхши кайфият тақдим этади. Жамоамиз жорий мавсумда ОЧЛни анча муваффақиятли ўтказмоқда. Биз гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаганимиздан хурсандмиз.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика