Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди
25 янв 2023 00:12
Новости
Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди
Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади
24 январдан "Олимпик" жамоаси Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичи ҳисобланади.
Тимур Кападзе жамоаси таркибига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида, иккинчи қисмини эса Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказган Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Олимпик"да ўтказади. У ижара асосида Кападзе жамоасига ўтди. Унинг трансфер ҳуқуқи "темирйўлчилар"га тегишли.

Бундан ташқари, ўтган мавсум "Ордабаси" билан Қозоғистон Премьер лигасида бешинчи ўрин ва мамлакат кубогида ғолибликни қўлга киритган Одил Абдумажидов ҳам ижара асосида "Олимпик"да ўйнайди. 21 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи "Металлург" клубига тегишли. У "Ордабаси"да ҳам ижарага ўйнаганди.
Эслатиб ўтамиз, Абдумажидов ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 23та учрашувда майдонга тушган ва 2та гол уриб, 3та голли пас берган. Кубокда эса 6та беллашувда ўйнаган.
Жасур ҳам, Одил ҳам "Олимпик" билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.
Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Одил Абдумажидов.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии