Жалолиддин Машарипов: "Бу ўйинга финалдек тайёрланган эдик"
13 сен 2015 09:40
Новости
Жалолиддин Машарипов: "Бу ўйинга финалдек тайёрланган эдик"
Олий лига 21-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашув якунлангач, захирадан майдонга тушиб "шерлар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилган Жалолиддин Машариповнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ҳали олдинда муҳим ўйинлар кўп, бугунги баҳс дерби бўлгани учун финалга тайёрлангандек ҳаракат қилдик. Бу ўйинга финалдек қарадик. Шунинг учун ҳам мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик.
Қўлимдан келганча жамоага ёрдам беришга интилаяпман, асосий таркибда ўйнаш учун курашяпман, бу нарса мураббийларимизга боғлиқ", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Жалолиддин Машарипов.
Толибжон Қосимов ёзиб олди

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Комментарии