RU

Последние новости

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  1 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик" Новости

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди.

Тенгма-тенг курашлар остида ўтган учрашувда меҳмонлар ортга 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Ушбу беллашувдан сўнг "Сурхон" жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган Жаҳонгир Меҳмонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Локомотив" билан ўйин осон ўтмаслигини билардик. Лекин, уларга қарши аввалги учрашувларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Мағлубиятга учраган бўлсакда ўйин жиҳатдан ҳаракатларимиз бироз қовушди. Жамоамизда тажрибали ва яхши футболчилар йиғилган. Икки кун ичида Равшан Ҳайдаровдан нимадир олдик. Муҳими керакли сўзни топиб айта олдилар. Олдинги турларда нимадир етишмаётганди. Ўша етишмаётган нарсани мураббийимиз Равшан Ҳайдаров топди.

Ўйлашимча, "Локомотив" жамоасида тажрибали футболчилар олдингига қараганда камайган. Уларнинг ўрнини ёш иқтидорли футболчилар эгаллаган. Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Шунингдек, жамоани малакали мураббий Андрей Фёдоров бошқармоқда. Мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жаҳонгир Меҳмонов. 


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика