RU

Последние новости

09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  0 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   4 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  4 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2

Жаҳонгир Жиямуродовдан хайрли иш Новости

Жаҳонгир Жиямуродовдан хайрли иш

Яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродов фаолияти давомида орттирган жароҳатлари эвазига маълум муддат "кичик танаффус"га чиққан.

У бўш вақтини бекорга ўтказмаяпти. Айни пайтда хайрли ишларга қўл урган. Ж.Жиямуродов ўзи туғилиб ўсган Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги Бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сунъий қопламали мўъжазгина футбол майдонини барпо этган. Таъкидлаш жоизки, ҳар куни мазкур ўйингоҳ ҳаваскор футболчилар билан банд бўлади. Жаҳонгир Жиямуродов ташаббуси билан "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида бу ерда футбол турнири бўлиб ўтди. Унда 2006-2007 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди.  Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Ипакчилик маҳалласи жамоаси (мураббий – Умид Мамараҳимов) бош совринни қўлга киритишди. Қолган совринли ўринлар – Баҳор ва Янги ҳаёт жамоаларига насиб этди. Мусобақага таклиф этилган меҳнат фахрийлари, иккинчи жаҳон уруши фронт-орти фахрийлари, афғон уруши қатнашчилари, маҳалла фаоллари ғолиб ва совриндорларни муносиб қутлашди. 

– Гувоҳи бўлганингиздек, ҳамма ўйинлар жуда кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Жамоалар сафида бир қатор иқтидор эгалари борлиги кузатилди. Буларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, футбол билан шуғулланишлари учун имкон қадар зарур шарт-шароитлар яратиб беришимиз керак. Ўйлайманки, мазкур турнир анъанавий бўлиб қолади. Келгусида қўшни вилоятлардан ҳам жамоалар таклиф қилишни режалаштирганмиз. Асосий мақсад – янги номларни излаб топиш ва кашф этишдан иборат, - деди биз билан суҳбатда Ж.Жиямуродов.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика