RU

Последние новости

08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  3 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  8 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди Новости

Жаҳон футбол лигалари форуми Осиё етакчилари учун учрашув ташкил қилди

Дубайда Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг 2022-йилги форуми бўлиб ўтди.

Форум ташкилотчилари Осиё қитъаси вакилларининг алоҳида йиғилишини ҳам ўтказди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этди.

2022-йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси ҳам қитъанинг етакчи лигалари билан ўзаро фикр алмашишни йўлга қўйганини қайд этиш керак. Осиё қитъасининг қолган конфедерациялардан сезиларли катта эканлиги география, иқлим, масофа, футболнинг ривожланиши тезлиги каби масаларга ўз таъсирини ўтказиб келади. Шу кунга қадар мусобақаларга, асосан, терма жамоалар нуқтаи назари билан эътибор қаратилган бўлса, эндиликда юқорида қайд этилган давлатлар лигалари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишни бошлади. Бу эса клублар иштирокидаги мусобақаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.  

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубларни лицензиялаш масаласида 2021-йилги мавсум якунлари бўйича Осиёда Япония ва Жанубий Кореядан кейин учинчи бўлганини қайд этиш керак. Шунга қарамай, медиа ва маркетинг масалаларида қитъа етакчилари бошқа мамлакат лигалари ҳисобланади. ЎзПФЛ мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бунда етакчиларга максимал яқин бўлиш ҳаракатларини аллақачон бошлаган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика