RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  15 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Жаҳон Чемпионатига бормоқчимисиз? Энди бунинг имкони бор! Новости

Жаҳон Чемпионатига бормоқчимисиз? Энди бунинг имкони бор!

Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига ҳам икки ойдан оз вақт қолди.

Деярли ҳамма мундиалда иштирок этадиган жамоалар қайси куни ва қайси стадионда ўйнашидан хабардор. Чипталар сони эса борган сари камаймоқда. Аммо сиз асло қайғурманг. Уларни сотиб олиш учун ҳали имконингиз бор.

Чоршанба куни билетлар сотувининг сўнгги босқичи бошланади. Уларни онлайн равишда сотиб олиш мумкин. 1 майдан эса улар ФИФА чипталар бўйича ишлаш марказларида жойлашган кассаларда сотилиши режалаштирилган. Ҳа, агар у вақтгача билетлар қолса албатта...

ФИФА сотувининг дастлабки кунида 1 698 049та чипта ўз эгасини топгани ҳақида маълумот берди. Чипталарнинг катта қисми (796 875та) Россияга юборилган. Бошқа давлатлардан АҚШ (80 161), Бразилия (65 863), Колумбия (60 199), Германия (55 136), Мексика (51 736), Аргентина (44 882), Перу (38 544), Хитой (36 841), Австралия (34 628) ва Англия (30 711)га чипталар юборилди. Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Хитой терма жамоалари мундиалда иштирок этмайди.

ЧИПТАЛАР НАРХИ ҚАНЧА?


“Лужники” ва “Крестовский” стадионларига кириш нархи қуйидагича:


Тўртинчи категориядаги билетлар фақат Россия фуқаролари учун

Ҳозир қандай билетларни сотиб олиш мумкин?
Маълум бир учрашувлар учун чипталарни сотиб олиш мумкин. Қайсидир стадион ёки жамоанинг ўйини учун банд қилинувчи билетлар мавзуси актуал эмас.

ФИФА ногирон, кам ҳаракат ва ортикча вазнга эга одамлар учун ҳам бир қанча жой ва махсус билетлар ажратган. Бундай билетларни сотиб олиш учун “махсус тоифадаги шахслар учун чипталарни кўрсатиш” бандини танлаш зарур.

Нечта билет сотиб олиш мумкин?
Энг кўпи 28та. Бир киши исталган турга оид энг кўпи 4та чипта сотиб олиши мумкин.

Битта ўйинга бир неча маротаба чипта учун буюртма бериш тақиқланган. Бундан ташқари, бир куннинг ўзида иккита ўйинга бориш ҳам мумкин эмас. Ҳа, балки сиз жисмонан улгураман дерсиз, аммо нима ҳам дердик, талаб шундай!

Қайси ўйинларга бориш имконингиз бор?
ФИФАнинг расмий сайтида турли категорияга оид билетлар нархи акс этган жадвал берилган махсус бўлим бор. У харидорларни фақат чипталарга бўлган талаб ва сотилган чипталар даражасидан хабардор қилади. Бироқ сиз ариза бераётган паллада ўйинга чипта бор ёки йўқлигига кафолат бермайди.

Агар жадвалга ишонадиган бўлсак, ҳозирги вақтда гуруҳ босқичининг бор йўғи 12 ўйинига “қизил тоифа” чипталари қолган холос: Миср– Уругвай (1-категория), Марокко – Эрон (2), Франция – Австралия (3), Перу – Дания (3), Аргентина – Исландия (1), Хорватия – Нигерия (2), Бразилия – Швейцария (3), Коста-Рика – Сербия (1), Швеция – Жанубий Корея (2), Тунис – Англия (4), Португалия – Марокко (4), Сербия – Швейцария (1).

Эҳтимол, вазият яна ўзгарар?!

Нима қилиш керак?
Бунинг учун сиз ФИФА сайтида рўйхатдан ўтишингиз керак (Facebookдаги шахсий саҳифа орқали ҳам кириш мумкин). Шундан сўнг, ўзингиз ва бошқа харидорлар (масалан, танишингиз ёки қариндошингиз)нинг шахсий маълумотларини киритишингиз керак.    

Тўловни қай тарзда амалга ошириш керак?
Тўлов карталари ёки банк орқали пул ўтказишингиз мумкин. Мухими: Албатта ўз картангиз орқали пул ўтказинг. Чунки билет сотиб олувчи шахс билан пул ўтказувчининг исм шарифи бир хил бўлиши шарт.



Қаердан олиш мумкин?
Уларда курьерлар фаолият юритмайди. Билетларни фақатгина чемпионат бўлиб ўтаётган шаҳарларнинг махсус расмий кассаларидан олиб кетиш мумкин. Улар 18 апрелдан турнирнинг финал учрашув кунигача ишлайди. Яна ҳам тўлиқроқ маълумотларни мундиалга яқин билиб олишингиз мумкин.  

Сиз ҳали Жаҳон Чемпионатини ўз кўзингиз билан, бевосита стадиондан томоша қилишингиз мумкин. Чипталар сотувининг сўнгги босқичи чоршанба, 18 апрель 14:00да бошланди. Қани олға!


Зарипова Нозима таржима қилди

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика