RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда LIVE (+ФОТО) Новости

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда LIVE (+ФОТО)

Бугун жаҳон чемпионати Кубоги Тошкентда бўлади.

Coca-Cola Trophy Tour доирасида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг асосий соврини Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига келди.


Кристиан Карамбё ўзбекистонликларга ажойиб видео йўллади.



Кубок билан бирга юртимизга жаҳон футболи юлдузи Кристиан Карамбё ҳам ташриф буюрди. Уларни ЎФА вице президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди


Бир неча дақиқадан сўнг Хаятт меҳмонхонасида мундиал совринига бағишланган матбуот-анжумани ўтказилади.


Бир неча дақиқалардан сўнг Хаятт меҳмонхонасига жаҳон чемпионати Кубогини олиб келишади ва матбуот-анжумани ўтказилади.

Барча кубокни кутмоқда


11:53. Диққат. Жаҳон кубоги меҳмонхонага олиб келинди. 

12:01. Бир неча дақиқадан сўнг кубок махсус қутида меҳмонхона ичарисига олиб киришади. Албатта онлайн расмлар берилади. 


Сайтимизнинг Фейсбукдаги саҳифасида онлайн видео кетмоқда ОНЛАЙН ВИДЕО


Умид Аҳмаджонов Coca Cola вакиллари билан суратга тушди


Ниҳоят! Кубок шу ерда. Матбуот анжуманида Рустам Қурбонов, Александра Аккирман (Coca Cola), Умид Аҳмаджонов, Кристиан Карамбё, Евгения Стоичкова (Coca Cola) иштирок этишмоқда.


Умид Аҳмаджонов: "Умид қиламизки Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Қачондир терма жамоамиз ушбу кубокни ютади ва кубокни Ўзбекистонда олиб қоламиз".

Рустам Қурбонов: "Ўзбекистон учун Жаҳон кубогини қабул қилиш ва Жаҳон чемпионини кутиб олиш жуда катта шараф. Унга қизиқиш катта эканлигини кўплаб ОАВ вакиллари бу ерда иштирок этаётганидан билиб олиш мумкин".

 

Кристиан Карамбё: "Барчага хайрли кун. Жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга келганидан хурсандман. Бизни қарши олган барчага раҳмат айтаман. Шу ўринда U-23 Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпиони бўлгани билан табрикламоқчиман. Ўзбекистон терма жамоаси кейинги Жаҳон чемпионатларида иштирок этишига умид қиламан. Унга омад тилайман".

Евгения Стоичкова: "Барчага салом! Ушбу кубок дунё бўйлаб сайр қилишда давом этмоқда. У Россияда бошланган ва дунёнинг кўплаб давлатларида бўлади, тур эса Россияда тугайди. Ушбу кубок 6 кг соф олтиндан тайёрланган. Ушбу кубокни фақат давлат раҳбарлари ёки Жаҳон чемпиони бўлган футболчилар ушлай олишади. Coca Cola эса оддий одамлар ҳам ушбу кубок билан расмга тушиши учун ёрдам беришга қарор қилган. Спорт ҳаётимиз мазмуни. Бугун Тошкентда минглаб мухлислар ушбу кубокни кўришади. Бу уникал имконият деб ҳисоблайман. Coca Cola 25 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият олиб келмоқда. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман, бир кун келиб сизнинг ҳам терма жамоаингиз Жаҳон чемпионатларида иштирок этишига тилакдошман". 


- Нима учун айнан Ўзбекистон танланди? 

Евгения Стоичкова: - Кубок олдин олиб борилмаган давлатларга олиб боришни истадик. Айнан шу боис ҳам Ўзбекистон танланди. 


- Ўзбекистон U-23 терма жамоасини чемпионлик билан табрикладингиз. Сизнингча бу ғалаба Ўзбекистонга нима келтиради?

Кристиан Карамбё: - Ушбу чемпионлик албатта юртингизга фойда келтиради. Ёшлар терма жамоаси келажакда миллий терма жамоа ўзагини ташкил қилади. Юртингиз футболи ишончли қўлларда.


Матбуот анжумани якунланди ва кубокни намойиш этиш тадбири бошланди. 

Энди кубок мухлислар эътиборига олиб борилади. 


Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика