RU

Последние новости

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   6 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  76 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  649 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

Жаъфар Ирисметов “Бунёдкор”нинг финалга чиқиш имкониятини юқори баҳоламоқда Новости

Жаъфар Ирисметов “Бунёдкор”нинг финалга чиқиш имкониятини юқори баҳоламоқда

Маълумки бугун, аниқроғи яна бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистон Кубогининг ярим финал, иккинчи жуфтлиги, жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Унда пойтахтнинг икки клуб финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви олдидан таниқли собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Менимча бугунги учрашувда “қалдирғочлар”нинг имконияти юқори. Сабаби улар илк учрашувда ғалаба қозониб, жуда қулай имкониятни яратиб олганди. Бугун “Пахтакор” камида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониши шарт. Аммо “Бунёдкор” бунга йўл қўядими йўқми, ўйин кўрсатади – дея гап бошлади Ирисметов. 

- Биласизми чемпионат билан кубок ўйинидаги фарқ катта. Айтайлик чемпионатда мағлуб бўлсангиз кейинчалик, яна тўғрилаб кетишингз мумкин. Кубокда эса иккита ёки битта ўйинда ҳал қилиш мумкин. Шунингдек голлар нисбати ҳам юқори ўрин тутади. Мисол учун кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Насаф” ўйинини оладиган бўлсак, “темирйўлчилар” ҳисобни очганидан сўнг, яна гол уришга қийналди. Бугун бу борада “Пахтакор”га ҳам осон бўлмайди. “Бунёдкор” таркиби асосан ёшлардан иборат бўлаётгани учун уларга кўпинча барқарорлик етишмаяпти. Шуниси аниқки, ҳар икки клуб ҳам финалга чиқиш учун борини бериб ўйнайди. “Шерлар” ҳам яхши жамоа. Уларда ғолиблик руҳи мужассам. 

- Иккинчи финалчи номаълум бўлиб турган бир пайтда Кубокни ким ютишини айтиш қийиндир. Агарда “Пахтакор” финалга чиқса, “Насаф” билан учрашув қизиқарли ва кескин ўтишини олдиндин таҳмин қилиш мумкин. “Бунёдкор” чиқса қаршиликлар ғолиб чиқиш ҳам мумкин. Чунки уларда тажриба кўп. Анчадан буён бир хил таркиб билан иштирок этиб келмоқда. Яна ким билади дейсиз. Бу шунчаки тахмин. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси мухлислар финалда қайси жамоа ўйнаса ҳам роҳатлансин - дейди Жаъфар Ирисметов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика