RU

Последние новости

19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 19:10Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 19:02Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  2 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4

Жафар Ирисметов: "Бу йилги чемпионатимизда яққол ярқ этиб ажралиб турган футболчини кўрмадим" Новости

Жафар Ирисметов: "Бу йилги чемпионатимизда яққол ярқ этиб ажралиб турган футболчини кўрмадим"

Олий лиганинг сўнгги тур доирасидаги "Пахтакор" - "Обод" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жафар Ирисметов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Ўйин жуда қизиқарли кечди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан стадионга келган мухлисларга биринчи навбатда раҳмат демоқчиман. Турнир жадвали ҳолатидан келиб чиқсак, "Пахтакор"га очко зарур эмасди. Биз жуда муҳим бўлган бир очкони қўлга киритдик. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. "Пахтакор" жамоаси анча тажрибага эга эканлигини барибир билиниб турди.

- Жамоани мавсум ўртасида жуда қийин паллада қабул қилиб олдингиз ва олий лигада қолиш вазифасини бажардингиз. Кейинги фаолиятингизни ҳам "Обод"да давом эттирасизми? Бу борада оғзаки келишувга эришилганми ёки...?

- Жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб олаётганимда, "Обод"ни олий лигада қолишига ҳеч ким ишонмаганди. Клуб билан ўртамизда тузилган шартнома декабрда тугайди. Ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқ. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир жамоа қисқа муддатли таътилга чиқади ва кейинчалик йиғиламиз. Ҳамма масала ўшанда маълум бўлади.

- Шоҳруз Норхонов нега айнан иккинчи бўлимда майдонга туширилди?
- Шоҳруз Норхоновнининг ўйинида озгина пасайиш борлигини кўрдик. Бугунги баҳсда Норхоновни иккинчи таймда туширишни мақсад қилгандик. Сабаби, "Пахтакор"ни ҳимоячилари толиқиб қолган пайт биз Норхоновнинг тезлигидан фойдаланмоқчи бўлгандик.

- Бугун "Обод" бемалол ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Кўп вазиятларда "Пахтакор" дарвозабони олдинга чиқиб кетди. Аммо негадир "Обод" футболчилари узоқдан зарба йўллашмади. Буни сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак, футболчиларга узоқдан дарвозани "ўққа" тутишга кўрсатма бермадингизми?
- Футболчиларга кўрсатма берасизми, йўқми, барибир майдонда футболчилар ҳаракат қилишади. Мен бугун шогирдларимга узоқдан зарба йўллашга кўрсатма бермагандим. Асосий вазифамиз бизга керакли бўлган натижани ушлаб қолиш эди.

- Ўйин давомида "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви натижасини ҳам билиб турдингизми?
- Ҳа, интернет орқали ушбу баҳс натижасидан бохабар бўлиб турдим. Бизга "Андижон" жамоасининг ғалабаси керак эди. Чунки уларни ғалабаси бизни ўтиш ўйинларисиз олий лигада қолишимизни таъминлаб берарди. Аммо биз ўзимиз "Пахтакор"дан очко олишни уддасидан чиқдик. "Навбаҳор"нинг ғалабаси бизларни ўтиш ўйинида иштирок этишимизга сабаб бўлиши мумкин эди.

- Жорий мавсумда чемпионатимиздаги энг яхши футболчи номини айта оласизми?
- Бу йилги мавсумда энг яхши футболчи бўлди деб бирортани кўрсатиб айтишим қийин. Жорий мавсумда чемпионатимизда ёрқин ўйин кўрсатган, бошқалардан ажралиб турган футболчини кўрмадим. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам бу каби футболчини кўрмадим. Ҳақиқатда зўр ўйнади, деган футболчини ушбу мавсумда кўрганим йўқ. Барча бир даражада ўйнади, демайману, масалан Алибоевни кўрсатса бўлади. Бу энди мани ўзимнинг шахсий фикрим. Яққол ажралиб чиққан футболчи йўқ. Масалан чемпионатда 30-35та гол урган футболчи йўқ. Лекин яхши футболчилари кўп. Фақат ўшаларни кўра билиш керак.

- Бу каби кўп гол урадиган футболчилар 90-йиллар охирида бўлганди...

- Нега энди? (кулади) Мана Испания чемпионатида кўп гол уришмоқда. Масалан Ла Лигада жамоаларнинг даражаси юқори. Аммо уддалашмоқдаку...

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика