Иззатилла Абдуллаев: "Битта ғалаба билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ"
10 мар 2024 12:30
Новости
Иззатилла Абдуллаев: "Битта ғалаба билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ"
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Иззатилла Абдуллаев "Олимпик" билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
"Бу йил таркибдаги кўп футболчилар янгилиги учун ўйинимизни шакллантириб олишга бироз вақт керак бўлади. Ўйиндан-ўйинга формага кириб оламиз, деб ўйлайман. Кўрган бўлсангиз, "Металлург" билан ўйинга қараганда "Олимпик" қарши ҳужумларимиз хавфли чиқди. Пенальтидан гол урган бўлсакда ғалаба қозондик. Бу энг асосий нарса. Битта ғалаба билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ.
Олдинда бизни дерби кутмоқда. "Пахтакор" билан баҳсга ҳам худди шу руҳда тайёргарлик кўрамиз",- дейди Иззатилла Абдуллаев.
Маълумот учун, "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви 14 март куни 18:45да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии