RU

Последние новости

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  24 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

Ихтиёр Ропиев: “Кайфият аъло. Тайёргарлик маъромида кетмоқда” Новости

Ихтиёр Ропиев: “Кайфият аъло. Тайёргарлик маъромида кетмоқда”

Хабарингиз бор, айни вақтда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Озарбайжонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз, ўтган ҳафтада шу мамлакат бош жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Биз эса ўз навбатида ички муҳит, февраль ойида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасига ҳозирлик жараёни ҳусусида яқинроқ маълумот олиш мақсадида футзалчи Ихтиёр Ропиевни суҳбатга чорладик.

- Биламизки, терма жамоада авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда. Бу қайсидир маънода ичики муҳитни ўзгаришига таъсир қиладими? Шунинг баробарида машғулотлар ва йиғин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Терма жамоада ички муҳит аъло даражада. Бу борада муаммо йўқ. Тайёргарлик маъромида кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўткзяпмиз. Асосий эътибор жисмоний ҳолатимизни яхшилаш ва тиклашга қаратилган. Осиё чемпионатига қадар максимал ҳолатда бўлишимизга ишончим комил.

- Озарбайжон Европада ўз ўрнига эга бўлган, кучли ва савияли ўйинчиларга эга терма жамоа ҳисобланади. Кўрдикки, бизнинг терма жамоамиз улар билан тенгма-тенг кураш олиб борди. Бундай ўртоқлик учрашувлари жамоамиздаги ёш футзалчилар учун фойда келтириши аниқ...

- 23 ва 24 январь кунлари мазкур йиғин доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мураббийлар штаби намойиш қилган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилишди. Биринчи баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Жавоб учрашувида эса яхши ўйнаб мағлуб бўлдик. Бизга икки кунлик таътил беришди. Ҳозирда яна йиғинга киришганмиз.

- Осиё чемпионати орқали жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Бу эса сиз каби футболчилар учун тарихий натижа саналади. Шу сабабли ёш футзалчиларда мотивация юқори бўлиши табиий...

- Тушуниб турибмиз. Рақибларимиз жиддий. Агарда, ҳозиргидек ўйнашда давом этсак, биз ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата оламиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичида юз фоизлик натижани қайд этиш. Чорак финалда ғалаба қозониб мундиалга йўл олишни истаймиз. Астойдил ҳаракат қилиб ниятимизни амалга оширишга интиламиз.

- Сир эмаски, футзалда майда ва кичик хатолар ҳам муваффақиятсизлик учун етарли бўлади. Бу борада машғулотларда ишланяптими?

- Мураббийлар Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев ёрдамида мавжуд муаммоларни ҳал қилмоқдамиз. Худо хоҳласа майда хатолар бўлмайди деган умиддаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика