RU

Последние новости

18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  0 18:07Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 3:0 (онлайн ҳисоб)  1 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  3 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  12

Ихтиёр Каримов: “Наманганликлар омадни ўзларига чақириб олишди” Новости

Ихтиёр Каримов: “Наманганликлар омадни ўзларига чақириб олишди”

“Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:
- Авваламбор наманганлик футбол мухлисларини ютуқ билан табриклайман. “Навбаҳор” жамоасига эса кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўйин борасида гап кетганида, ўзларингиз гувоҳи бўлганларингиздек, дерли 90 дақиқа курашларга бой баҳс бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба ва очко учун ҳаракат қилди. Биттагина стандарт вазиятдаги хато гол билан якунланди ва биз мағлуб бўлдик. Бугунги учрашувда олдимизга камида дуранг кўпи билан эса ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Лекин, мақсадимиз ета олмадик. Бу футбол, футбол шуниси билан қизиқ.

Ҳамма нарса футболчиларнинг руҳий тайёргарлигида, яъни ўз кучига ишониш, ғалабага бўлган интилиш билан боғлиқ. Бош мураббийлик вазифасини бажаришга киришганимдан кейин жамоа аъзолари билан бир мақсад йўлида бирлашишга қарор қилдик. Тўғрисини айтганда бугунги баҳсда футболчиларимизда озгина чарчоқ аломатлари сезилди. Хабарингиз борки, ўз майдонимизда аввалига “Локомотив”, кейин эса “Пахтакор” билан куч синашдик. Бундай клубларга қарши учрашувларда руҳан тайёр ҳолда ёндошилмаса ижобий натижа қайд этиш қийин масала. Футболчиларимиз натижаларни ижобий бўлиши учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бугун ҳам ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Биттагина хато мағлубиятга олиб келди.

Футбол жамоавий спорт тури ҳисобланади. Шундай экан, майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасидан кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри бўларди. Ҳар икки жамоа футболчилари ўз имкониятлари ва кучларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишди. “Пахтакор”га қарши ўтган учрашувдан сўнг ҳам омад нима деган маънода савол беришганди. Спортнинг бир бўлаги омад. Омад тушунчасини қийин вазиятда озгина вазиятда мушкулингизни осон бўлишини омад деб биламан. Омадни чопиши учун биринчи навбатда футболчилар ҳаракат қилиши керак. Ҳаракатда баракат деб бежизга айтишмаган. “Навбаҳор” жамоаси футболчилари 90 дақиқа давомида ҳаракат қилишди. Ҳар бир вазият учун бор кучлари билан интилишди ва омадни ўзларига чақириб олишди.

Собирхўжаев бугунги учрашувга тайёр эди. Бироқ, ўйин пайтида икки бор жароҳат олиши унинг имкониятларини чеклаб қўйди. Холматов тажрибали футболчилар сирасига киради. Унинг тажрибаси ҳақида гапиришга хожат йўқ. Вақти келиб, Акмал жамоамизга албатта ёрдам беради. Бунинг учун озгина вақт керак ва сабр қилиш лозим. Пишур кетадими ёки кетмайдими олдимизда чемпионатнинг кўплаб ўйинлари бор. Олександр балки жамоамизга киришиб кета олмагандир. Бунга ҳам вақт керак. Ҳар икки футболчимизни ҳам қачондир ёрдами тегади деб ўйлайман.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика