RU

Последние новости

07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10

Ихтиёр Каримов: "Жамоамизда руҳий тушкунлик бор" Новости

Ихтиёр Каримов: "Жамоамизда руҳий тушкунлик бор"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги "Бунёдкор" - "Шўртан" (3:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ихтиёр Каримов иштирок этди.


- Авваламбор устозимиз Юрий Вазгенович Саркисянни юбилейлари билан "Шўртан" клуби номидан табриклайман.

Ўйин "Бунёдкор" устунлиги остида ўтди. Биз бундан 3 кун олдин "Олмалиқ" билан ўйнагандик ва шу боис жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди. Бугун "Бунёдкор"даги ёшлик шижоати ўз сўзини айтди ва бизга нисбатан учрашувга тайёр ҳолатда келгани кўринди.

Игорь Таран ҳали жароҳат фориғ бўлгани йўқ. Кейинги учрашувга қадар сафга қайтишини кутамиз.

Иккинчи даврадан бошлаб ёшлар жамоамиздаги иқтидорларни асосий таркибга жалб этамиз. Асрор Алиқулов бошчилигидаги ёшлар жамоамиз яхши натижалар қайд этмоқда. Биз давралар оралиғида уларга ҳам эътибор қаратамиз ва ёшларга ишонч билдирамиз.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, чемпионатда ҳам ишларимиз юришмаяпти. Футболчиларимизнинг руҳий ҳолати ёмонлашганини сезиб турибман. Шунинг учун ҳам кубок учрашувларига уларга курашиш руҳияти кўринмади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика