RU

Последние новости

16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  1 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  3 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3

Иван Йосович: "Балки "Қўқон-1912" "Локомотив" учун ноқулай рақибдир" Новости

Иван Йосович: "Балки "Қўқон-1912" "Локомотив" учун ноқулай рақибдир"

Муҳим ғалабадан кейинги фикр.

"Қўқон-1912"нинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосович "Локомотив"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга ўйин борасидаги мулоҳазаларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида...

- Аввалги 3та учрашувда максимал даражада ҳаракат қилган бўлсакда, кичкина хатолар эвазига мағлубиятга учраётгандик. Қайсидир маънода омадсизлик десам ҳам бўлади. Ўйин давомида борингни берасан, ҳаракат қиласан, лекин якунда ютқазасанг алам қилади. Худога шукур кеча "Локомотив"ни мағлубиятга учрата олдик. Мазкур ғалаба ўзимизга бўлган ишончни қайтарган бўлса ажаб эмас. Буни кейинги ўйинларда билиб оламиз. Олдиндаги рақиблар билан ҳам осон баҳс кечмаслиги аниқ. Аммо бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олишимиз учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. 

- Статистикага қарайдиган бўлсак, жамоа кеча рақиб дарвозасига 3та зарба йўллади. Уларнинг 2таси гол. "Локомотив" эса устунликни қўлига олди, кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмади. Кеча чинакамига "Қўқон-1912"нинг омади келдими?

- Омад келиши учун ҳам ҳаракат қилиш керак. Ўз-ўзидан осмондан тушмайди. Қизиқ ҳолат шуки, "Насаф", "Нефтчи"га қарши ўйинларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб мағлубиятга учраган эдик. Кеча шунинг тескариси юз берди. 

- Марказий ҳимояда Мурод Ҳолмуҳаммедов билан яхши тандем ҳосил қиласиз. Унинг қайтиши жамоага кўтаринки руҳ бердими?

- Бош мураббийимизни қийнаётган муаммолардан бири жароҳатлар ва йўқотишлар ҳисобланади. Таркибдаги ҳар бир футболчининг ўрни бор. Мурод эса жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси. Дилшод Раҳматуллаев, Александр Мерзляков, Ойбек Рустамов сафимизга қайтса янада кучли бўламиз. 

- "Қўқон-1912" сўнгги йилларда бошқаларга қараганда "Локомотив" учун чақилмас "ёнғоқ"қа айланиб бормоқда...

- Улар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Жамоани ёш мураббий бошқармоқда. Шунга қарамай майдонда  унинг имзоси бор. "Локомотив"га кейинги учрашувларда омад тилайман. Саволингизга якун ясайдиган бўлсам, балки биз бу жамоага ноқулай рақибдирмиз (кулади).


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика