RU

Последние новости

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  26 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман" Новости

Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлига 8-тур доирасидаги "Нефтчи" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биз ажойиб футбол ўйнадик деб ўйлайман. Яхши натижа эмас, аммо Фарғонада кўрсатган ўйинимиздан фахрланаман. Иккита хато ўйин тақдирини ҳал қилди, бошқа барча кўрсаткичларда рақибни мағлуб этдик. Кўплаб голлар уришимиз мумкин. Рақибни ғалаба билан, йигитларимни эса мавсумдаги энг яхши ўйинлари билан табриклайман. "Нефтчи" бугун қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазишни афзал кўраман. Ўйин бўйича кўпроғига лойиқ эдик, аммо спортда доим ҳам энг яхшиси ғолиб бўлавермайди.


— Левченконинг тактикаси ҳудди "Интер"никидек. Улар иккита вазиятдан иккита уришди. Нима деб ўйлайсиз, бугун тактика бўйича унга ютқаздингизми?

— Ундай деб ўйламайман. Барчаси режаларимиз ишлади. Улар бугун мудофаадан ўйнашди. Улар зич ўйнашди, бу ҳам яхши нарса, аммо бундай вазиятда гол уришимиз қийин.

— Туркиядаги йиғин доирасида кичик интервью бергандингиз. Унда "Нефтчи" бунчалик ўйинчиларни ўзгартириб, чемпион бўлолмаслигини айтгандингиз. Бугун "Сўғдиёна" мағлуб бўлди, улар шундай ўйин билан чемпион бўлиши мумкин деб ҳисоблайсизми?

— Сиз мени нотўғри тушунгансиз. Менга бундай лойиҳа ва фалсафага ишонмайман. Футболда олдиндан айтиб бўлмайди, бу менинг шунчаки футболни қандай кўришим. Мен ҳар йили энг яхши ўйинчиларни олгандан кўра машғулот ва пойдевор орқали вақт билан эришилади деб ўйлайман.

Стадион ходими ёки миллий гвардиями ким, билмадим. Аммо, менга тегмасликларини хоҳлардим. Бу футбол, эмоция, ҳаммаси шу ерда қолади. Мени ўғлим ва қизим кузатади, улар мени қандайдир жиноят қилган деб ўйлашлари мумкин. Энди уни уйга борганда тушунтиришим керак. Бу биринчи марта эмас, илтимос қиламан. Ҳеч қандай ёмон нарса қилганим йўқ.

— Ёш ҳужумчи Ҳошимовнинг майдонга туширилиши Дориевнинг қаттиқ қўриқланиши сабабми?

— Барча ўз позициясида ўйнади. Ҳошимов ўтган ўйинда ҳам марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилганди. "Нефтчи" ҳам биз қандай ўйнашимизни билади, ҳеч қандай сир йўқ. У ўйнашга лойиқ бўлди ва майдонга тушди.

— Бошкович ўтган йили "Насаф"ни икки бор мағлуб этган, "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган. Бу мавсум натижалар пасайгандек, бу ҳақда нима дейсиз?

— Ўйин яхши, аммо натижаларимиз ностабил. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Бугун ҳам улар хатоларимиздан фойдаланиб кетди ва бу ҳам бир маҳорат. Бу футбол. Аммо, яна қайта айтаман, бугун "Нефтчи" қандай ютганидан кўра, биз шундай ютқазганимизни афзал кўраман. Вақти билан ҳаммаси яхши яхшиланади, ҳали ҳамма жамоалар Жиззахга келади.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика