RU

Последние новости

23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  1 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили" Новости

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан норозиман. Биз икки очко йўқотдик. Рақиб жамоа қандай гол урганини кўрдингиз. Пенальти – бу кулгили. "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Биз ўйинни кўрдик. Биринчи таймда биз рақибдан устун келдик. Иккинчи бўлимда жамоамдан қониқмадим. Барибир улар ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ҳам бир марта жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Ўша вазиятдан фойдаланиш керак эди. Қўшимча вақтда пенальти белгиланди. Ўша вазиятда қандай пенальти бор эди, тўғриси билмадим. Қайси мамлакатда бу пенальти дейилишини очиғи билмайман. Бу мен учун кулгили вазият. ВАР бор эди, ҳакам бор эди. Улар нима қилишди, тушунмадим. Пенальтини амалга оширган йигитни ҳам табриклайман. Ҳаммаси яхши. Футбол ўйнашда давом этамиз. Бу мавсум иложи борича кўп очко тўплашимиз керак. Кучли тўртликка киришга менимча бироз кеч бўлди. Олтиликка эса кирса бўлади. Очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимдаги каби ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Иван Бошкович.



Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика