RU

Последние новости

10:37Левченконинг штабида ўзбекистонлик мутахассис иш бошлади  0 10:18Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин  2 09:45Кийиниш хонасида кескин муҳит: "Реал"да Арбелоага нисбатан эътирозлар бор  14 09:20"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади  2 08:59Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  4 08:42Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Битта ўйинда дарвозаларга 11 та гол урилди ва қолган натижалар  0 08:00"Шўртан"нинг собиқ устози ва Кападзенинг ёрдамчиси — Дмитрий Ан "Нефтчи" (Қўчқор-ота)да кимлар билан ишлаяпти?  0 03:05"Интер" ярим финалга чиқди  0 03:00Англия лига Кубоги. Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" финалда!  40 02:48Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди  0 02:38Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди  1 01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  4 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  4 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  24 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  4

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди" Новости

Иван Бошкович: "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди"

Coca Cola Суперлига 6-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- "Пахтакор" адолатли ғалабага эришди, рақиблар деярли тўлиқ ўйин бир киши кам бўлиб сифатли ўйнади. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, ўйинни қайта қуришни истадик. Биринчи бўлимда ҳаракат қилдик. Балки, танаффусдан кейин тизимни ўзгартиришда кечиккандирмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам рақибдан бир киши кўп бўлиб яхши ўйин кўрсатиш шарт эди. Ушбу мағлубиятдаги бор айбни ўз бўйнимга оламан. Футболчилар нимадир яратишга ҳаракат қилишди. Вақтида гол ура олмадик. Ҳимоядаги ўйинимиз менга маъқул келмади. Бу борада ишлаш ва камроқ гол ўтказиб юборишни ўйлаш керак. Шунингдек, ўйинларга бор кучни ташлашни ўрганиш лозим.

- Жамоа Сизнинг қўл остингидаги энди иккинчи ўйинини ўтказди. Бироқ 87 дақиқа мобайнида рақибидан бир киши кўп бўлиб ҳам тузукроқ вазиятлар ярата олмади. Муаммо нимада?

- Биринчи бўлимда гол уришимиз учун етарлича вазиятлар бўлди. Ўзингиз ҳам яна бир бор биринчи бўлимни томоша қилиб кўринг. Буни бошқачароқ гапириш керак. Иккинчи бўлимда бизда вазият бўлмади. Ўз навбатида рақибларда ҳам яққол вазиятлар бўлгани йўқ. Йигитлардан қарши ҳужумга ўтишдаги боғловчи фазаларда ишончли ўйнашни талаб қилгандим. Балки шу сабабдан ҳужумга ўтишга қийналгандирмиз. Агарда биринчи бўлимда гол уриб олганимизда, ўйиннинг иккинчи тайми умуман бошқача ўтган бўларди. Ўша вазиятни эса махсус комиссия кўриб чиқади.

- Ҳакамликдан мамнунмисиз?

- Улар доимо ҳақ бўлиши керак, тўғрими? Кейинчалик қарорни комиссия чиқаради. Биз ҳам комиссияни кутамиз. Балки ҳозир обьектив фикр беролмаслигим мумкин. Ёрдамчиларим ўша вазият пенальтига етарли эмас деб айтишди. 

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика