RU

Последние новости

22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  1 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  4 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  13 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3

Иван Бошкович: "Бир-икки йил катта футболда ўйнаган футболчини ёш деб бўлмайди" Новости

Иван Бошкович: "Бир-икки йил катта футболда ўйнаган футболчини ёш деб бўлмайди"

Суперлиганинг қолдирилган 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга алоҳида ёндашув асосида тайёргарлик кўргандик. Кучли рақиб майдонида осон ўйин бўлмаслиги маълум эди. Майдон ҳолати ҳам айтарли даражада яхши эмасди. "Нефтчи" билан биринчи даврада тўқнаш келдик, кубокда учрашдик, жамоанинг қандай имкониятлари бор эканини билардик. Йигитлар характер кўрсатишди. Асосий воқеалар, ҳал қилувчи эпизодлар иккинчи бўлимда кечди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ўтишди. Ҳимояда тартибли ҳаракат қилдик. Ўз кучимизга ишонган ҳолда иккинчи голни киритдик. Сўнги дақиқаларда учинчи голни ҳам урганимиздан кейин жамоадаги меҳнатларимиз зое кетмаётганини тушундим. "Нефтчи"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Бир-икки соат атрофидаги машғулот орқали жамоани янги майдонга қандай мослаштирдингиз?

- Мен учун ёқимли савол бўлди. Биласизми, шу майдон бизнинг "уйимиз". Шу майдон бизнинг "оиламиз". Шу орқали ишлаймиз, пул топамиз, оила боқамиз ва ҳоказо. Шундай экан, биз майдонга ҳар доим мослаша олишимиз керак, ахир ишимиз шунақа.



- Кубокдаги ўйин ва бугунги учрашувдаги фарқли жиҳатларни айтиб берсангиз...

- Кубок учрашувида эҳтиёткорлик жуда юқори эди. Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар кам бўлганди. Бугун шуларнинг акси ўйин бўлди. "Нефтчи" иккинчи қаватда устунликка интилди, айтиб ўтгагимдек тартибли ҳимояландим. Бугунги учрашувда ўтган ўйиндан фарқли равишда голли вазиятлар кўп бўлди.

- Жамоангиз таркибида ёш футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Улар сиз истагандек ўйнаб бера олишаяптими?

- Машғулотларда барча бирдек ишлайди. Ёшми, тажрибалими, футболчи олдидаги вазифа бир хил. Биз машғулотларда кўриб чиқиб, энг тайёр футболчиларни майдонга туширамиз. Бир-икки йил катта футболда ўйнаса, ўша футболчини ёш деб ҳам бўлмайди, тажрибалилар қаторига киради.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика