RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Итальянча тарбия Зинедин Зиданга ас қотмоқда Новости

Итальянча тарбия Зинедин Зиданга ас қотмоқда

Зинедин Зидан мураббийлар ичида биринчи марта Марчелло Липпи ишидан ҳайратланганини ҳеч қачон яширмаган.

Эслатиб ўтамиз, Зизу "Ювентус"да ушбу мураббий қўл остида ўйнаган. 

Зидан футболчи сифатида айнан италиялик мураббий қўл остида сезиларли даражада ўсишга эришган. Эътиборли жиҳати нафақат жисмоний томондан, балки тактик жиҳатдан ҳам. Липпи қўл остидаги "Ювентус" ҳимояга алоҳида урғу берадиган жамоа эди, лекин Зидан ва Алессандро Дель Пьеродек футболчиларнинг жамоага келиши, уни вақт ўтиши билан ҳужумкор клублар қаторига ҳам қўшишга имкон яратди.

Айнан Италияда Зидан "баланс"нинг қадрини тушуниб етди. Мураббий Зинедин Зидан иштирокидаги матбуот-анжуманларини эътибор билан кузатган мухлислар яхши билишади, француз кўп бор айнан мувозанат ҳақида такрор ва такрор фикр билдиради. Таркибда Криштиану Роналду билан француз қисман эркинликка эга бўлганди, лекин ҳозир вазият бироз бошқача. 

"Мадрид"нинг замонавий тарихидаги энг омадли 2016/17-йилги мавсумда, ўшанда жамоа 6 совриндан 5тасини қўлга киритган, жумладан Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада зафар қучган, "қаймоқранглилар" ўртача ҳар ўйинда 1,2 тадан гол ўтказиб юборди. Бироқ бу нарсани жамоа ҳужумдаги фаоллик, урилган голлар эвазига ёпиб кета олди.

У вақтлар энди тарихда қолди. Криштиану Туринга, "Ювентус" сафига кетди ва на Хулен Лопетеги, на Сантьяго Солари "Реал Мадрид"нинг тарихдаги энг яхши тўпурари ўрнини ёпиш имконини топа билишмади. Бу ишни "қаймоқранглилар" кемасини 2018/19 йилги мавсум охирида қутқаришга уринганда Зидан ҳам амалга ошира олмади.

Баланс — Зиданнинг ушбу мавсумдаги "асосий картаси". У жамоанинг ҳимоядаги ўйинини нисбатан тартибга сола олди. Энди "Реал" ҳар ўйинда ўртача 0,8тадан гол ўтказиб юбормоқда. Бу эса охирги уч мавсумдагидан анча яхши кўрсаткич, лекин... Ҳар лекиннинг бир аммоси бор дейилганидек, ҳимояда ишончлироқ ўйнаётган "Мадрид" энди аввалгига қараганда камроқ гол ҳам урмоқда — ҳар ўйинда ўртача 2,1 та.

Ҳозир "Мадрид"нинг мавсумдаги голлари сони саксонлик довонга яқинлашиб қолди, бу сезиб улгурганингиздек, жамоада Криштиану бор пайтлардаги натижалардан анча йироқда. 

Зинедин Зидан италянча футболдан олган билимлари ёрдамида урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги мувозанатни ижобий нуқтага келтира олди. Натижада, кетма-кет ЕЧЛдаги ғалабалардан кейин қийин даврни бошдан ўтказяпти дейилган "Қироллик клуби" яна жиддий кучга айланди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика