RU

Последние новости

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

"Интер" - Италия Суперкубоги соҳиби! Новости

"Интер" - Италия Суперкубоги соҳиби!

"Интер" ҳамда "Ювентус" жамоаларининг Италия Суперкубогининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Интер – Ювентус 2:1

13 январь, 01.00, "Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Голлар: Маккенни (25, 0:1), Мартинес (35-пен, 1:1), Санчес (120+1, 2:1).

Интер – Ханданович, Думфрис (Дармиан, 89), де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич, Брозович, Чалханоглу, Барелла (Видаль, 89), Джеко (Корреа, 76), Мартинес (Санчес, 75).

Ювентус – Перин, Де Шильо, Кьеллини, Ругани, Алекс Сандро, Маккенни, Рабьо, Локателли, Кулусевски (Дибала, 74), Бернардески (Артур, 79), Мората (Кин, 88).

Огоҳлантириш: Бернардески (43), Жеко (60).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Интер" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мамлакат Суперкубогини қўлга киритди!

120+1. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! САНЧЕЕЕЕЕЕЕСССССС!!!!

116. УХХХХХХ!!! Санчес Перин билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо посбон вақтида жойини тарк этиб, тўпни ушлаб олди.

108. "Интер"дан хавфли ҳужум кўраётгандик. Кьеллини тўпни қайтариб юборди.

106. Сўнгги экстра бўлим бошланди!

Кичик танаффус!

105+1. УХХХХХ!!! "Интер" ҳужумга ўтди. Узоқ вақт давом этган ҳужум Лаутаронинг боши билан йўллаган зарбаси ва Периннинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди.

Дастлабки экстра бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

103. Дибаланинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

100. Маккенни рақиб жарима майдончаси остонасида дарвоза томон зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни қайтарди.

96. ЗАРБААААААААА!!! УХХХХХ!!! Бурчакдан узатилган тўп учун курашда кичиккина Санчес ғолиб бўлди, бироқ зарба дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

90. Учинчи бўлим бошланди!

Демак, ўйининг асосий вақти якунланди. Буёғига қўшимча таймларни кўрамиз.

90+3. "Юве"нинг ҳужуми ўхшамади. Қанотдан Сандронинг оширган тўпини Ханданович ушлаб олди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сўнгги дақиқаларда "Интер" босимни оширган.

87. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Думфрис рақиб дарвозаси ёнига ажойиб тарзда тўпни оширганди. Аммо зарба берадиган бирор футболчи топилганида "Интер" ғалабани илиб кетиши мумкин эди.

82. "Интер" ҳимоячиси "Юве" ҳужумини қайтарди ва миланликларнинг ўзи ҳужум бошлади.

79. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Чап қанотдан тўп ҳужумдаги Думфрис томон оширилди. Маккенни тўпни қайтариб юборди.

72. ЗАРБААААААА!!! Барелланинг зарбасини Перин ушлаб олди!

69. ЗАРБААААААААА!!! Лаутаронинг боши билан йўллаган зарбасини Перин ажойиб реакция кўрсатиб, ушлаб олди!

68. Жеко чап қанотдан тўпни марказга оширди. Ҳимоячилар тўпни олдинга тепиб юборди.

65. Лаутаро жароҳат олгани сабабли ўйин тўхтаб қолди.

60. Жеко огоҳлантирилди.

57. ЗАРБААААААААА!!! Думфриснинг боши билан йўллаган зарбасини Перин қайтарди!!! Дахшат вазият бўлганди.

55. "Интер" яна ҳужумда. Қанотдан Жеко томон узатилган тўп ҳимоячиларга ўтиб кетди.

53. "Интер" ҳужумга ўтиб кетиши мумкин бўлганди. Бастони ҳужумда фол ишлатди.

49. ЗАРБАААААААА!! Кулусевскининг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. УХХХХХХХ!!! Перишич ажойиб вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Рабьо подкати билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.

40. Вазиятлар бўлмай қўйди негадир. Секин секин ўйин темпи тушди.

35. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Лаутаро пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди!

34. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Де Шильо бу сафар Перишични қўполлик билан йиқитди!

32.  Рабьонинг зарбасини Ханданович ушлаб олди. 

30. "Интер" босим уюштирмоқда. Аммо вазият ярата олмаяпти.

25. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! МАККЕЕНННИИИИИ!!! Моратанинг ажойиб пасидан кейин Уэстон ҳисобни очди!

23. УХХХХХ!! Энди Бернардески "Интер" жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам яна жим.

20. "Интер" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Чалханоглуни осонликча тўхтатишди.

16. "Интер" бурчак зарбасига эга бўлганди. Ундан узатилган тўпга Де Врей яна ноаниқ зарба йўллади.

11. УХХХХХХХХ!! Кьеллини ўз жарима майдончаси ичида Бареллани йиқитгандек кўринди. Аммо бош ҳакам пенальти белгиламади. Вазият ВАР орқали текширилди.

9. ЗАРБААААААА!! Лаутаро яна бир имкониятни қўлдан чиқарди.

6. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан узатилган тўпни Де Врей боши билан Лаутаро томон оширди. Мартинес 25 сантиметрдан гол ура олмади!

5. "Интер" жарима зарбасига эга бўлди. Аммо ундан Чалханоглунинг оширган тўпини Сандро қайтариб юборди.

2. "Интер" ўйинни ҳужумкор бошлади. Перишичнинг узатган тўпини Жеко боши билан дарвоза томон йўллади. Ноаниқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай ҳолатда бўлиб турибди. 

- Айни дамда стадион узра Арианна қўшиқ айтмоқда. Жонли ижрога ўхшамоқда. Менимча фонограмма фақат бизда бўлади)

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Стадионга Италия Суперкубоги соврини олиб чиқилди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Сан-Сиро"га қаратамиз. Ушбу стадионда Италиянинг ўтган йилдаги энг яхши жамоаси аниқланади! Баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика