RU

Последние новости

12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  0 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  1 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  5 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов! Новости

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов!

Генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 15-тур доирасидаги "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон форварди иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушди ва 58-дақиқада катта масофани босиб ўтди ва "Лацио"нинг бир ўйинчисини алдаб, ажойиб голли узатма (гол муаллифи - Дестро)ни ижро этди.

Италиянинг етакчи нашри La Gazzetta dello Sport эса Шомуродовга барча ўйинчилардан юқори балл қўйди - 7,0.

"Ўзбекистонлик футболчи жамоа ўйинини ўзгартириб юборди. У ўз жамоасининг ярим майдонида тўпни эгаллаб олди ва охир-оқибат голли ҳужумни ташкил этди", - дейилади итальян нашри хабарида.

Шу билан бирга меҳмонлар таркибидаги энг фойдали ўйинчи деб "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби Чиро Иммобиле топилди - 6,5.

Италия ОАВнинг бошқа бир нуфузли нашри бўлмиш Tuttosport ҳам Шомуродовга энг юқори баҳо қўйди - 7,5.

Рейтинг: +227   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика