RU

Последние новости

12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1

Италия А серияси. Икардининг “дубл”и “Интер”га уч очко келтирди Новости

Италия А серияси. Икардининг “дубл”и “Интер”га уч очко келтирди

Италия А сериясининг 13-турида “Интер” ўз майдонида “Аталанта” устидан ишончли ғалабани тантана қилди.

“Сан Сиро”да кечган баҳсда миланликларнинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди ўйин қаҳрамонига айланди. У иккинчи бўлим бошида икки бор меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг уч очко эгасига айланишини таъминлади. 

Шу тариқа “Интер” А серияда мағлубиятсиз сериясини 13 та учрашувга етказди. Бу ўйинлар давомида улар 10 та ғалабани қўлга киритганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур ғалабадан кейин “Интер” 33 очко тўплаб турнир жадвалида “Ювентус” (31 очко) ни ортда қолдириб, иккинчи поғонага кўтарилди . Пешқадам “Наполи” ҳисобида эса 35 очко бор.

Италия А серияси.

Интер – Аталанта 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 51 Икарди, 2:0 – 60 Икарди.

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Сантон, Весино, Гальярдини, Кандрева (Брозович, 73), Валеро (Жоау Мариу, 83), Перишич, Икарди (Эдер, 90).

Аталанта –Бериша, Толои (Хаас, 77), Паломино, Масьелло, Хатебур, Кристанте, де Рон, Кастань, Иличич (Петанья, 55), Куртич, Гомес (Орсолини, 67).

Огоҳлантириш: Паломино (48), Куртич (53).

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика