RU

Последние новости

09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  0 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубл  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  7 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  13 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  7 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди Новости

«Истиқлол» кўк, «Андижон» оқ рангли либосда ўйнайди

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг ПРО-Лига 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

 Фарғона шаҳридаги муҳташам «Истиқлол» стадионида маҳаллий «Истиқлол» жамоаси Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади. Бўлажак водий дербиси олдидан митинг ўтказилди. Уни ЎзПФЛ вакили, ўйин комиссари Комилжон Мирзабоев олиб борди. «Истиқлол» марказий ўйингоҳининг анжуманлар залида ўткан ўйинолди митингида «Истиқлол» жамоаси бошлиғи Ҳакимжон Файзиев, клуб маъмури Казбек Ортиқбоев, матбуот котиби Беҳруз Холиқов, стадион директори Илҳомжон Собидов, Фарғона вилояти ИИБ вакили ҳамда «Андижон» клуби менеджери Исломбек Рустамов, матбуот хизмати ходими Бахтиёр Тоштемиров иштирок этди.

Митингда учрашув комиссари Комилжон Мирзабоев ўйинни юқори савияда ўтказиш учун қилиниши лозим бўлган бир қатор масалаларни айтиб, масъул шахсларга топшириқларни берди.

Табиийики мазкур митинг давомида бугун жамоаларнинг қандай рангли либосда майдонга тушиши ҳам муҳокама этилиб, якунда бир тўхтамга келинди. Унга кўра, мезбонлар кўк рангли, меҳмон жамоа эса оқ рангли либосда харакат қиладиган бўлди.

Маълумки, Фарғонадаги учрашувга Андижондан ҳам мингга яқин ишқибозлар келиши кутилмоқда. «Истиқлол» стадиони раҳбарининг айтишича, андижонлик мухлислар бугунги ўйинни бевосита 29-сектордан кўриб бориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 17:00да бошланади.
 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика