“Истиқлол” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади
24 дек 2018 15:50
Новости
“Истиқлол” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Ўтган мавсумда Про-лигада анча мазмунли ўйин намойиш этган Фарғонанинг “Истиқлол” клуби айни пайтда илк йиғинни бошлаб юборган.
Фарғоналиклар 20 декабрь куни йиғилишди ва “Истиқлол” стадиони ҳудудидаги сунъий қопламали майдонда машғулотлар олиб боришмоқда. Жамоа 28 декабрга қадар шуғулланади ва сўнгра Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа таътил берилади.
Сўнгра жамоа январь ойида яна Фарғонада тўпланади ва 2 ҳафталик йиғин ўтказади. 27 январь – 8 февраль оралиғида “Истиқлол” Фарғона вилояти ҳокими кубогида иштирок этишни режалаштирган.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии