RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Расман: “Истиқлол” футбол клуби Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди Новости

Расман: “Истиқлол” футбол клуби Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилди

Теги :  про лига
Фарғонанинг “Истиқлол” клуби уй учрашувларини ўтказиш учун стадиони йўқлиги ва клуб бош ҳомийси COVID-19 пандемияси даврида молиявий қийинчиликка учрагани сабабли Про лигадаги иштирокини тўхтатиши масаласида ЎзПФЛга мурожаат қилганди.

Ушбу масала юзасидан ташкилот Ижроия қўмитасига маълумотнома киритилди. Унда “Истиқлол” футбол клубини ЎзПФЛга қатнашчилар сафидан чиқиш юзасидан ёзган мурожаати кўриб чиқилган. Жамоанинг хусусий сектор томонидан молиялаштирилишини инобатга олиниб, ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клубига 2021 йилги мавсумда Биринчи лига мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган тақдирда жорий йил 1 ноябрь кунига қадар ЎзПФЛга мурожаат қилиши, футбол клуби белгиланган муддатдан кейин мурожаат қилганда Биринчи лига қатнашчилари сафига қабул қилинмаслиги билдирилди. Кейинроқ клуб ҳудудий футбол ассоциациялари томонидан ўтказиладиган Иккинчи лига мусобақасида иштирок этиши мумкин бўлади.

“Истиқлол” футбол клуби Про лигадаги иштирокини тўхтатиши муносабати билан, мазкур клуб ҳамда унинг футболчилари ўртасида тузилган меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, клуб футболчиларининг бошқа клублар сафида рўйхатдан ўтказилишига рухсат берилади.

Шунингдек, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.8-банди Про лига турнир жадвалига нисбатан қўлланилади. Яъни, “Истиқлол” клуби мавсумий учрашувларнинг тенг ярмида майдонга тушмаганлиги (7 ўйин) инобатга олиниб, унинг шу мавсумда ўтказган барча учрашувлари натижаси бекор қилинади. Бироқ ўша учрашувларда олинган сариқ ва қизил карточкалар ўз кучини сақлаб қолади.


Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика