RU

Последние новости

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  2 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Истеъдодли болалар футбол билан бепул шуғулланиши мумкин Новости

Истеъдодли болалар футбол билан бепул шуғулланиши мумкин

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни саралаб олиб, уларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошида бепул истеъдодли болалар футбол гуруҳлари ташкил этилади.

Бу мактабга истеъдодли болалар саралаб олиниб, ЎФФ томонидан ишга жалб қилинган малакали мураббийлар томонидан футбол сир-асрорлари ўргатиб борилади. Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришади.

Ушбу гуруҳ аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика