RU

Последние новости

17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  204 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  11 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  5

Испаниянинг энг ёмон ҳимоячиси бугун "Валенсия"га қарши, э йўғе, "Реал"га қарши ўйнайди Новости

Испаниянинг энг ёмон ҳимоячиси бугун "Валенсия"га қарши, э йўғе, "Реал"га қарши ўйнайди

Бугун Испания чемпионати 29-тур доирасида Мадриднинг "Реал" клуби уйда "Валенсия"ни қабул қилади.

Хабарингиз бор, Зинедин Зидан шогирдларининг мақсади битта, "Барселона"ни ортда қолдириш. Каталонияликлар ушбу турда ҳам ғалабани қўлга киритиб, орадаги фарқни яна 5 очкога олиб бориб қўйишди. Энди франциялик мураббий айтганидек "Мадрид"ни иккинчи финал кутиб турибди. Бу сафар рақиб "Эйбар" эмас, ҳеч бўлмаганда номи бўйича машҳурроқ "Валенсия". "Кўршапалаклар" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттираётган бўлсада, жамоа ўйинида барқарорлик етишмаяпти. Футболчиларнинг баъзи хатолари, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик ёхуд концентрация йўқотилиши сабабми, қимматли очколар бой берилди. Вазиятнинг бундай ривожланишидан кўнгли тўлмаган раҳбарият орада бош мураббийни ҳам алмаштириб кўрди. Ҳозирча Альберт Селадес жамоани тўлиқ ўрганиб, ўз ўйинини сингдира олганича йўқ. Лекин унда бунинг учун вақт ҳам йўқ, учрашувдан олдин 8-поғонада бораётган "Валенсия" учун бугунги мағлубият "Хайр, ЕЧЛ", - дегани бўлади. "Валенсия"нинг бундай вазиятга тушиб қолишида фақат ўзи айбдор.  

Мавсум пандемия танаффусидан қайтгач, илк ўйинда "Валенсия" кутилган ғалабани қўлга киритаётганди. Родриго Морено асосий вақт тугашига бир дақиқа (!) қолганда жамоасини олдинга олиб чиқди, лекин қўшиб берилган дақиқаларда гол урган "Леванте" "Месталья"дан дурангни олиб кетди (1:1). 

Бу вазиятда Муктар Диакаби "астойдил тер тўкди", ҳимоячи ўз жарима майдони ичида каловланиб қолди, Гонсало Мелеро эса пенальтидан унумли фойдаланди. Табиийки, бундай ҳолатда "Лион" собиқ ҳимоячиси бош айбдорга айланди. 

Гап шундаки, Диакаби биринчи марта "Валенсия"га панд бераётгани йўқ. Барча мусобақаларни инобатга олсак, охирги икки учрашувда ҳимоячи иккита пенальтига сабабчи бўлди.

"Аталанта" билан ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви – Диакаби. Биринчи бўлимдаёқ Йосип Иличич дубль қайд этди, танаффусдан кейин эса – покер.  

Балки Диакаби "Леванте" ва "Аталанта" билан ўйинларда трибуналар бўшлиги сабаб бу қадар ишончсиз ўйин кўрсатгандир? "Валенсия" мухлислар бўлганда ҳам таркибда Диакаби билан "Хетафе" ва "Реал Сосьедад"дан 3 тадан гол қабул қилиб олди. 

"Леванте" билан ўйиндан кейин Альберт Селадеснинг ҳам "сабр косаси" тошди: "Бундай бўлмайди, Диакабининг хатолари бизга қимматга тушмоқда. Улар сабаб биз муҳим очколарни йўқотяпмиз ва турнир жадвалидаги вазиятни стабиллаштира олмаяпмиз".

Мураббий нима бўлганда ҳам ўз шогирдини бундай танқид қилмаслиги керак-ми? Балки. Лекин Селадесга бошқа йўл қолдиришмаяпти. Унинг ихтиёрида – жароҳатланган Гарай ва Паулиста, ўйин даражаси тушиб кетган Мангаля ва тажрибасиз Гильямон бор.

Қайд этиб ўтамиз, "Валенсия" ҳам жиддий жароҳат олган Гарайга трансфер ойнаси ёпиқ бўлса ҳам ўринбосар топишларига руҳсат берилди. Бироқ на клуб эгаси Лим, на клуб президенти Мурти бундай қадамни қўллаб-қувватлашмади. 


Йўқ, Селадес ва унинг жахл билан айтган сўзларини тушиниш мумкин. Аммо клубнинг бу ҳолатда нима учун бунчалик пассивлигини тушиниш бироз қийин бўлмоқда. Вақтида "Валенсия" Диакабини "Лион"даги жуда осонлик билан қўлга киритганди (энди савол туғилди, нега бунчалик осон?), энди эса унинг "ажойиб" футболидан азият чекмоқда.

Кўрамиз, бугун Диакаби яна нима кароматлар кўрсатаркин?


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика