RU

Последние новости

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  1 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа? Новости

Испанияни зир титратаётган “Жирона” ўзи қандай жамоа?

Ла Лигада 19 та тур ортда қолди.

Турнир жадвали футбол мухлислари одатланиб қолганидан сал бошқача, “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” уччаласи “кучли учлик”да кетма-кет тургани йўқ. Бу мавсум Испаниянинг фаворитлари сафига шундай жамоа қўшилдики, мухлислар буни етти ухлаб, тушларида кўришмагани аниқ. Бу – “Жирона”!



Сўнгги йиллардаги футболга эътибор бироз сусайганими ёки АПЛ барибир Ла Лигага қараганда кўпроқ муҳокама қилиниши сабабми, ким билсин, “Жирона”га эътибор жуда паст омма орасида. 2015/16 йилги мавсум ёдингиздами? АПЛда “Лестер” нималар қилиб ташлаганини барча билади. Қанақа муҳокамалар бўлганди, а? 

Гап ҳозир “Жирона” ҳақида кетар экан, аввало, қизғин муҳокамаларга ўтишдан аввал (агар у бўлса кейинчалик ҳам, агар “Жирона” 2-даврада ўйинни сусайтирмаса) бу жамоанинг қисқача тарихи, умуман, қизиқарли ва эътиборга молик жиҳатлари билан таништирамиз. 


Жамоанинг Ла Лигадаги иштироки


Бундан 94 йил аввал ташкил топган клуб 2016/17 йилгача Ла Лигада иштирок этмаган, яъни, фақат қуйи лигаларда қатнашиб юрган. 2017 йили жамоа Сегундада 2-ўринни олиб юқори лигага чиқди. 2017/18 йилги мавсумда клуб Ла Лигада 10-ўринни қўлга киритди. Кейинги мавсум эса жамоа учун омадсиз бўлди ва 18-ўринни эгаллаб, яна Сегундага тушиб кетди. 



Бироз танаффусдан сўнг жамоа 2022/23 йилги мавсумни Ла Лигада ўтказди ва яна бир бор 10-ўринни эгаллади. 


Клуб раҳбарлари


“Жирона”нинг ўзи раҳбарлари ким экан дейсизми? Бегоналар эмас, сиз сал футболни яхшироқ билсангиз уларни танийсиз. Жамоанинг 47 фоиз акцияларига “City Football Group” эгалик қилади. Бу компания “Манчестер Сити”нинг ҳам эгаси ҳисобланади. 

Яна бир қисм акциялар эса “Ман Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг укаси Пере Гвардиола бошчилигидаги компанияга тегишли. 

Клуб президенти испаниялик Делфи Гели ҳисобланади. 


Таркибдаги машҳурлар

“Жирона” таркибида бир қарашда сиз-у биз биладиган, машҳур футболчилар йўқдек, аммо, айримларини таниймиз. Масалан, нидерландиялик Дейли Блинд бугунги кунда испан клубида фаолиятини олиб бормоқда. 



Шунингдек, “Барселона”да қисқа вақт фаолият олиб борган Пабло Торре ҳам “Жирона”да. 

Яна бир футболчи эса 2017 йилдан буён клуб сафида фаолият олиб бораётган Кристиан Стуани. 1986 йилда туғилган уругвайлик футболчи жамоа сафида 213 та ўйин ўтказиб, 116 та гол уришга муваффақ бўлган. Уругвай терма жамоаси сафида ҳам Стуани 50 та ўйин ўтказиб, 8 марта рақиблар дарвозасига тўп киритган. 



Стадион

“Жирона”нинг уй ўйинларини ўтказадиган стадиони жуда камтарона. 1970 йилда фойдаланишга топширилган “Монтиливи” стадиони ўз бағрига 14 624 нафар мухлисни сиғдира олади.



Хўш қадрли мухлис, нима деб ўйлайсиз, “Жирона” ушбу мавсумда Ла Лигада чемпион бўла оладими? Агар чемпион бўла олмаса қайси ўринда мавсумни якунлайди, деб ўйлайсиз?


Алишер Остонов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика