Испаниялик мураббий "Металлург" бош мураббийига айланди
27 окт 2021 15:46
Новости
Испаниялик мураббий "Металлург" бош мураббийига айланди
Бекободнинг “Металлург” профессионал футбол клуби бугун испаниялик мутахассис Эрнандес Мартин Луис Мануэль билан шартнома имзолади.
Эндиликда Coca Cola Суперлиганинг сўнгги учрашувларида “Металлург”ПФК жамоасини Луис Эрнандес майдонга бош мураббий сифатида бошлаб тушади.
Эслатиб ўтамиз, бекободликлар жорий мавсум Суперлигада 23 турдан сўнг 19 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 13-ўринда боришмоқда.
Комментарии