RU

Последние новости

17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  0 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  15 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  3 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  4 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  13 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  14 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  4 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  10 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  5 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  2 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  10 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0

Испаниялик "император" - Висенте дель Боске! Новости

Испаниялик "император" - Висенте дель Боске!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган испаниялик мураббий Висенте дель Боске ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Висенте дель Боске Гонсалес - 1950 йилнинг 23 декабрида Саламанкада туғилган. Испаниялик собиқ футболчи, мураббий. Бош мураббий сифатида жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби, Испания чемпиони, қитъалараро кубок ва Европа суперкубоги соҳиби. Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ягона мураббий.

Футболчилик фаолияти

Висенте "Реал"да 18 ёшлигида пайдо бўлган. Бироқ, асосий таркибда орадан 6 йил ўтибгина майдонга тушган. Футболчилик пайтида энг яхши ўйинини 1977/78 йилги мавсумда "Барселона"га қарши ўйинда ўтказган.


Испания терма жамоаси сафида ҳам камдан-кам майдонга тушган. 27 ёшлигида у мураббийлик лицензиясини қўлга киритган ва 1984 йилда мураббийлик лавозимига таклиф этилган.


Мураббийлик фаолияти

"Реал"да ўтган уч йиллик фаолияти давомида дель Боске икки маротаба Испания чемпионатида, икки маротаба Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, Европа суперкубоги ва қитъалараро кубок соҳибига ҳам айланган. Кейин эса "Бешиктош" сафига йўл олган. У ерда мураббий бироз қийинчиликка дуч келади, аниқроғи, шартномада ёзилган пулларини олиш учун клуб билан судлашишига тўғри келади. 2006 йилда эса унга Мексика терма жамоасидан 2 миллион долларлик таклиф тушади. Бироқ, Висенте ушбу таклифга рад жавобини берган. Чунки, у "Реал"да ўша вақтда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларини кутаётганди. Қаҳрамонимиз ўшанда Хуан Паласиони ғолиб чиқишини кутган ва у орқали "қироллик клуби"да иш бошлаши кутилганди. Бироқ, якунда Рамон Кальдерон ғолиб чиқди ва у "Реал"га қайтиб бормайди.

Евро-2008дан сўнг у Луис Арагонеснинг ўрнига Испания терма жамоаси бош мураббийлигини эгаллайди. Терма жамоадаги дебют 2008 йилнинг 6 сентябрига тўғри келади. Ўшанда дель Боске шогирдлари Босния ва Герцоговина терма жамоасини кичик - 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар. 2010 йилнинг 11 июлида эса Испания терма жамоаси дель Боске бошчилигида ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга муваффақ бўлади. Ўшанда "енгилмас армада" Голландия терма жамоасини қўшимча вақтларда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.



Орадан икки йил ўтиб эса, у испанияликлар билан Евро-2012 ғолибига айланади. Финалда Италия терма жамоаси 4:0 ҳисобида таслим этилади.

Испания терма жамоаси 2010 йилдан бошлаб дель Боске бошчилигида 29 та расмий ўйинда умуман мағлубиятга учрамаган.

Ана шундан сўнг натижалар кескин тушиб кетган: 2013 йилги Конфедерациялар кубоги финалида Бразилияга йирик ҳисобда имконият бой берилади (0:3).

Бразилияда 2014 йилда бўлиб ўтган Мундиалда амалдаги жаҳон чемпионлари гуруҳда қолиб кетишга мажбур бўладилар.

Евро-2016 да эса 1/8 финал "қизил фурия" учун сўнгги манзил бўлади. 2016 йилнинг 1 июлида эса у истеъфога чиқишга қарор қилади ва мураббийлик фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтади.

Висенте дель Боске футбол тарихида ЕЧЛни ютган (2), жаҳон ва Европа чемпионатида бош мураббий сифатида ғолиб чиққан ягона мураббий ҳисобланади.



Бугунги кунда икки ўғли ва бир қизи бор.


Эришган ютуқлари

Футболчи сифатида

"Реал"

Испания чемпиони (5): 1974/75, 1975/76, 1977/78, 1978/79, 1979/80

Испания кубоги соҳиби (4): 1973/74, 1974/75, 1979/80, 1981/82


Мураббий сифатида


"Реал"

Испания чемпиони (2): 2000/01, 2002/03

Испания суперкубоги соҳиби: 2001

Чемпионлар лигаси соҳиби (2): 1999/00, 2001/02

УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2002

Қитъалараро кубок соҳиби: 2002


Терма жамоада

Испания

Европа чемпиони (2): 2008, 2012

Жаҳон чемпиони: 2010

ФИФАда йил мураббийи: 2012

Конфедерациялар кубоги бронза медали соҳиби: 2009

Конфедерациялар кубоги кумуш медали соҳиби: 2013


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика