Испаниялик аёл футболчилар мураббийни ишдан бўшатишни талаб қилишмоқда
23 сен 2022 21:42
Новости
Испаниялик аёл футболчилар мураббийни ишдан бўшатишни талаб қилишмоқда
Ўйинчиларнинг таъкидлашича, унинг фаолияти футболчиларнинг руҳий ҳолати ва соғлиғига таъсир қилади.
Бироқ, федерация "футболчиларнинг мураббий фаолиятига шубҳа қилишига йўл қўймаслигини" маълум қилган.
Шунингдек, ташкилот миллий терма жамоада ўйнашдан бош тортиш "жуда жиддий қоидабузарлик санлиши ҳамда икки йилдан беш йилгача дисквалификацияга сабаб бўлиши мумкинлиги" ҳақида огоҳлантирди.
"Миллий жамоага садоқатли, ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган ва Испания либосини кийишдан фахрланадиган футболчилар керак", дея қўшимча қилинади хабарда.
Исмлари ошкор этилмаган ўйинчилар "хатоларини тан олиб, кечирим сўрасалар", термага қайта чақирилиши айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Вилда 2015 йилдан буён миллий терма жамоа бош мураббийи бўлиб, жамоасини Евро-22 чорак финалига қадар олиб борди.
Комментарии