RU

Последние новости

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  1 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

Испания ва Қозоғистон бор гуруҳда Ливия пешқадам, Бразилия ва Португалия 10 тадан гол урди. ЖЧ-2024 1-турдан кейинги ҳолат Новости

Испания ва Қозоғистон бор гуруҳда Ливия пешқадам, Бразилия ва Португалия 10 тадан гол урди. ЖЧ-2024 1-турдан кейинги ҳолат

Бугун юртимиз мезбонлик қилаётган футзал бўйича ўнинчи Жаҳон чемпионатида 2-тур беллашувларига старт берилади.

Бугунги ўйинлар жадвали.


Бугунги ўйинлар олдидан мундиалнинг дастлабки туридан кейин гуруҳлардаги ҳолатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Аввало 1-турда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.


Рақамлар:

- 1-турнинг 12 ўйинида дарвозаларга жами 84 та тўп киритилган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 7 тадан гол дегани;

- 5 карра Жаҳон чемпиони Бразилия илк турда энг йирик ғалабага эришди - 10:0. Амалдаги чемпион Португалия эса 10 та тўп киритиб пенальтидан битта ўтказиб юборди - 10:1;

- Ўзбекистон Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи турда биздан ташқари фақат Испания - Қозоғистон баҳсида дуранг натижа қайд этилди - 1:1;

- Аргентина терма жамоасининг тажрибали ўйинчиси Кристиан Борруто футзал Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича бразилиялик афсона Фалькаонинг рекордини такрорлади. Юртимизда ўтаётган мундиал Борруто учун бешинчиси бўлди. У 1-турда Украина дарвозасига иккита гол урди;

- Амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Португалия кеча 1-тур доирасида Панамани 10:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Шу тариқа, португалияликлар мундиаллар тарихида илк бор бир ўйинда 10 та гол уришни уддалашди.

9-рақамда Кристиан Борруто.


"А" гуруҳида ҳозирча Парагвай 3 очко билан пешқадам, бугун Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон 20:00 да айнан Парагвайга қарши баҳс олиб боради.


"Б" квартетида кутилганидек Бразилия яққол фаворит ва пентакампеонлар буни илк турданоқ исботлашга киришиб кетишди. Осиё вакили Таиланд эса 3 очко билан иккинчи ўринда ва гуруҳдан чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга.


"С" гуруҳида 2016 йилги Жаҳон чемпиони Аргентина йирик ғалабадан кейин пешқадам. Осиёнинг яна бир жамоаси Афғонистон эса Ангола устидан қозонилган ғалабадан кейин тўплар нисбатига кўра 2-ўринда турибди.


2 карра Жаҳон чемпиони Испания ва кучли таркибга эга Қозоғистон бор "Д" гуруҳида илк турдан кейин Ливия пешқадам. Чунки, юқоридаги икки фаворит ўзаро дуранг ўйнади. Янги Зеландия эса бу гуруҳда ҳаммага "гўшт" бўлиши сезилиб қолди.


Амалдаги чемпион Португалия мундиални ишончли ғалаба билан бошлади ва "Е" гуруҳида пешқадам. Худди ўзи каби ҳужумкор ва томошабоп ўйин намойиш этган Тожикистонни мағлуб этган Марокаш эса тўплар нисбатига кўра иккинчи бўлиб турибди. Қўшниларимиз эса бор умидларини 3-турда Панама билан бўладиган ўйиндан қидиришса керак.


"Ф" гуруҳида Осиёнинг энг зўр жамоаси Эрон фаворит ва 1-турдан кейин жадвалда ҳам бу акс этмоқда. Форслар Венесуэлани аяб ўтиришмади. Шахсан ўзим мундиалда "сирли тулпор" бўлиши мумкин деб кутганим Франция эса илк турдаги иродали ғалабадан кейин иккинчи ўринда.


Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика