Испания терма жамоасининг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди, илк ўйингача 5 кун қолди
09 июн 2021 11:38
Новости
Испания терма жамоасининг яна бир ўйинчисида коронавирус аниқланди, илк ўйингача 5 кун қолди
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Диего Льорентеда коронавирус инфекцияси аниқланди.
Олдинроқ, ярим ҳимоячи Серхио Бускетс Covid-19'га чалинган ва қайдномадан чиқарилганди. Шу сабаб кеча Литвага қарши ўйинда катталар жамоаси ўрнига Испания ёшлар жамоаси ўйнади ва "қизил фурия" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яна 6 ўйинчи чақирилди, улар агар зарур бўлса улар қайдномадан ўрин олишади: дарвозабон Кепа, ҳимоячи Рауль Альбиоль, хавбеклар Карлос Солер, Браис Мендес, Пабло Форнальс ва форвард Родриго Морено.
Испания Евро-2020 гуруҳ босқичида Польша, Словакия ва Швеция терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии