RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Испания кубоги. Ярим финалнинг дастлабки учрашувида "Реал Мадрид" ўз уйида "Барселона"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди Новости

Испания кубоги. Ярим финалнинг дастлабки учрашувида "Реал Мадрид" ўз уйида "Барселона"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди

Испания кубоги ярим финалидан ўрин олган дастлабки "Эл Класико" якунланди.

Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Барселона" 0:1

Голлар: Эдер Милитао (автогол) 26'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 3. Эдер Милитао, 22. Антонио Рюдигер, 6. Начо Фернандес (21. Родриго 67'), 10. Лука Модрич (39. Алваро Родригес 84'), 12. Эдуардо Камавинга, 8. Тони Кроос (18. Орельен Тчуамени 74'), 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Луис Лопес, 7. Эден Азар, 11. Марко Асенсио, 16. Альваро Одриосола, 17. Лукас Васкес, 19. Дани Себальос, 24. Мариано Диас, 5. Хесус Вальехо.

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 23. Жюль Кунде, 4. Рональд Араухо, 17. Маркос Алонсо, 28. Алехандро Бальде, 19. Франк Кессье (20. Серхи Роберто 86'), 21. Френки де Йонг, 5. Серхио Бускетс, 22. Рафинья (10. Ансу Фати 69'), 11. Ферран Торрес, 6. Гави.

Захира: 13. Иньяки Пенья, 36. Арнау Тенас, 15. Андреас Кристенсен, 18. Жорди Альба, 24. Эрик Гарсия, 32. Пабло Торре, 38. Ангел Аларкон, 39. Эстанис Педрола.

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор 24', Рафинья 45', Гави 51', Начо 55', Франк Кессье 67', Федерико Вальверде 73', Хави 90+1'

Реал Мадрид

Кубок Испании . Тур Semi Finals

03/03/2023, 01:00

1
:
0
Завершен

Барселона

Эдер Милитан - 26'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 63000 зрителей

Главный судья: Jose Munuera

45'
90'
24'  Винисиус Жуниор
55'  Начо Фернандес
67'  Начо Фернандес (Родриго)
73'  Федерико Вальверде
74'  Тони Кроос (Орельен Тчуамени)
84'  Лука Модрич (Альфаро Родригес)
26'  Эдер Милитан
45'  Рафинья
51'  Гави
66'  Франк Кессье
69'  Рафинья (Ансу Фати)
86'  Франк Кессье (Серхи Роберто)


90+7. Учрашув якунланди!

90+1. "Барселона" бош мураббийи Хавига ҳакамга қилган эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Родригонинг узоқ масофадан йўллаган жуда кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

79. Модричнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб қайтди, яна бир зарба эса осмон-у-фалакка йўл олди.

78. Каталонияликлар жарима майдончаси олдида хавфли вазиятлар юзага келмоқда. Аммо якуний зарба берилмаяпти. 

72. Ферран Торрес ўнг қанотдан олдинга юриш қилди, тўпни марказга - Кессьега узатди, Франк тўпни дарвозага йўлади, бироқ тўп йўлига Ансу Фати тўсқинлик қилиб қолди.

70. Бускетс жарима зарбасидан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

68. Мадридликлар майдоннинг иккинчи томонини ҳам тўлиқ ўзиники қилиб олган. Бироқ, яратилаётган имкониятлардан ҳозирча наф чиқмаяпти. 

58. Винисиуснинг ажойиб узатмаси хавфли тус олди, уни тер Штеген қайтариб юборди.

52. Камавинганинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ бўлди.

49. Вальверденинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпига Винисиус зарба берди, тўп рекошетга учради ва майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+2. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунига етди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Вальверденинг ўнг қанотдан туриб йўллаган зарбасини тер Штеген ушлаб олди.

41. Крооснинг ҳаволатиб узатган тўпини Карвахаль кучли зарба билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

34. Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

30. "Реал" гол ўтказиб юборгач янада фаоллашди. 

Вазият ВАР орқали кўриб чиқилди ва ўйиндан ташқари ҳолат бўлмагани қайд этилди. Гол ҳам Кессьенинг номига эмас, аксинча, Куртуа қайтаргач Милитаонинг оёғига тегиб тўп дарвозага киргани учун Эдернинг номига ёзилди.

27. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кессье ўзига узатиб берилган тўп билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди!

24. Винисиус Жуниор де Йонгга ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

15. Бенземанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

12. Винисиуснинг узатмасидан сўнг Бензема боши билан дарвозага тўп киритди. Бироқ ушбу вазиятда франциялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди ва гол ҳисобга олинмади.

7. Винисиус чап қанотдан олдинга юриш қилди, дарвоза томон зарба берди, тўп рекошетга учраб майдонни тарк этди.

5. Дастлабки 5 дақиқада тўп назорати асосан майдон эгаларида бўлишди. "Реал" прессингда ҳам фаол.

1. Учрашувнинг илк дақиқаларида мадридликлар фаол. Модрич жарима майдончасига кириб дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика