RU

Последние новости

23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9

Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин Новости

Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин

"Леганес"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Хуан Круз клубдаги можаролардан чарчаб, эндиликда бола парвариши учун таътилга чиқиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Бу воқеа замирида ҳам оддий, ҳам бемаъни туюладиган вазият ётади. Баҳордаёқ Круз жамоадан кетмоқчи эканлигини маълум қилганди. "Леганес" Сегундага тушиб қолгач, у ўзини клуб келажагида кўрмайди. Бироқ раҳбарият ўйинчи учун қатъий талаб қўймоқда: шартномада кўрсатилган 10 миллион евродан кам товон пулига рози эмас.

Футболчига қизиқиш билдирганлар оз эмас эди. "Райо Вальекано," "Алавес" ва Португалия клублари 5 миллион евро эвазига ўйинчи ҳуқуқларининг 60 фоизини сотиб олишга тайёр эди. Аммо "Леганес" таклифни қабул қилмади: чунки қолган 40 фоиз ҳуқуқ ҳали ҳам "Бетис"га тегишли, клуб эса молиявий зарар кўришни истамайди.

Бу вақт ичида Круз мавсумолди тайёргарлигини ўтказишдан бош тортди ва янги мавсум учун рўйхатга киритилмади. Ҳозирда у жамоа билан машғулот ўтказаётган бўлса-да, майдонга тушишдан бутунлай воз кечди – фақат тўлиқ трансфер ёки шартнома бекор қилинишини кутмоқда.

Яқин кунларда футболчининг оиласида чақалоқ дунёга келади. Шу муносабат билан Круз расмий равишда ота сифатида бола парвариши таътили учун ариза беришга тайёр. Агар бу воқеа амалга ошса, у Испания профессионал футбол тарихида бола парвариши бўйича таътилга чиққан биринчи эркак бўлади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика