RU

Последние новости

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Мутолаа учун. Испания термасида Луис Энрике даври якунига етди. Ундан нималар қолди? Новости

Мутолаа учун. Испания термасида Луис Энрике даври якунига етди. Ундан нималар қолди?

Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) Луис Энрикени истеъфога чиқарди.

Расмий сабаб: Энрике қўл остида бошланган ўсишни давом эттириш учун янги лойиҳа бошлаш кераклиги.



Энрике ЖЧ-2022 бошлангунига қадар турнир унинг учун Испания терма жамоаси мураббийлигидаги сўнггиси бўлишини айтганди. У турнир давомидаги стримлардан бирида буни тасдиқлади: "Бу ажойиб тажриба, аммо ушбу ЖЧдан сўнг кетаман".

Энрике терма жамоа билан тўрт ярим йил ишлади. Испания терма жамоасидаги статистикаси (2018-2022): 46та ўйин, 25та ғалаба (умумий ўйинлар сонидан 54,5%), 14та дуранг, 7та мағлубият, 95та гол урилган ва 37та тўп ўтказиб юборилган.


Энрике терма жамоага ЖЧ-2018даги тартибсизликлардан сўнг келганди. Шундан сўнг Миллатлар Лигасида муваффақиятга эришилди ва Евродаги ярим финал


Луис Энрике Испания терма жамоасини 2018 йилнинг 9 июлидан сўнг қабул қилиб олди, бу жамоанинг ЖЧдан чиқиб кетганидан бир неча кундан кейин амалга ошди. Вазият бетартиб эди: терма жамоани ЖЧга тайёрлаган Хулен Лопетеги "Реал" билан сирли музокаралар сабаб шундоққина турнир бошланишидан олдин истеъфога чиқартирилди. Жамоани эса унинг ёрдамчиси Фернандо Йерро қабул қилиб олди, аммо у жамоани 1/8 финалдан ўтказа олмади.



Энрике ўша пайтда бу жой учун яққол номзод эди, айниқса у билан бирга рақобат қилганларни ҳисобга олганда: Мичел Гонсалес ("Севилья", "Марсель" ва "Малага"нинг собиқ устози, ўша пайтдаги терма жамоа ўйинчилари учун фаворит), Альберт Селадес ("Валенсия"нинг собиқ устози), Рафа Бенитес ва Кике Сетьен ("Бетис" ва "Барселона" собиқ устози).


Энрике икки йиллик шартнома имзолаганди, аммо 8 ой ўтиб 2019 йилнинг мартида шахсий сабабларга кўра термани тарк этишга мажбур бўлди. Унинг қизи Ксана оғир касалга учради: унга остеосаркома – суяк саратони ташхиси қўйилди ва Энрике қизи билан бирга бўлиш учун терма жамоани тарк этди. Ксана эса беш ой давомида касаллик билан курашди, аммо 2019 йилнинг 29 августида 9 ёшида вафот этди.

Луис Энрике трагедиядан бир неча ой ўтиб ўзига келди ва ўша йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Испания терма жамоасига қайтди. Қайтиш ғалати чиқди, бунга Энрике мартда кетганидан сўнг унинг ёрдамчиси Роберт Морено жамоани бошқаргани сабаб бўлди. У март ойининг охиридан ноябрь ойининг ўрталарига қадар жамоани бошқарган ва терма жамоани Евро-2020га олиб чиққанди.

Испан ОАВ Энрике ва Морено ўртасида келишмовчилик юзага келганини ёзди: биринчиси Морено ноябрда терма жамоани тарк этишни ва Луис Энрикега ўринни беришни хоҳламаганини шубҳа қилди, гарчи Морено Энрике қайтса бош мураббийликдан кетишга тайёрлигини оммавий равишда маълум қилган бўлса ҳам. Барчаси барибир Луис Энрикенинг яна Испания терма жамоасида мураббий бўлиши, аммо Роберто Моренодан қутулиши билан якунланди: у билан ҳатто ёрдамчи сифатида шартномани узайтиришмади.

Испания Энрике қўл остида Евро-2020да ярим финалга қадар борди ва унда бўлажак чемпионлар бўлмиш Италия (1:1, пенальтилар сериясида итальянларга омад кулиб боққан)га ютқазишди. Испанлар плей-оффдаги кетма-кет учта ўйинда қўшимча вақтларни ўтказишган бўлса ҳам, рақибдан яхшироқ ҳаракат қилишди ва испан мураббийининг жамоасини кўплар мақтади.



Бундан ташқари Миллатлар лигасининг финал босқичига икки бор чиқиш бўлди (биттасида – финалда Франция терма жамоасидан мағлубият. иккинчиси 2023 йилнинг июнида ўйналади).

Испания Қатардаги ЖЧ-2022да яна 1/8 финалда пенальтилар сериясидан омадсизликка учрамоқда: эндиликда Марокашдан. Луис Энрике ўйиндан олдинги навбатдаги стримда шундай деди: "Умид қиламанки, биз яна кўришамиз, аммо бу юз бермаса, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаёт давом этади. Агар Марокашга ютқазсак, бу менинг охирги стримим бўлар, аммо бундай бўлмаслигига умид қиламан".

Ушбу стрим сўнггиси бўлди.


Энрике жамоаси ҳақида шарҳлар: таркибни ёшартиргани учун мақтовлар, ўзини танқид қилмаслиги учун ёмонлашди


Луис Энрикенинг Испания терма жамоасидаги шонсиз якунига қарамай, унинг фаолияти турлича баҳоланмоқда.

Масалан, Испаниянинг AS медиаси мураббийни қўллаб-қувватлади ва Энрике яна испан мухлисларини терма жамоа учун жон куйдиришларига мажбур қила олди деб ёзди. AS қуйидаги сабабларни келтилди: 

• Энрике жамоани ёшартирди. Энрике ЖЧ-2018дан сўнг термани қабул қилиб олганда, Испания энг ёши катта жамоа эди: ўртача ёш 28дан юқори. Испания Қатардаги ЖЧга ўртача 25дан сал юқорироқ ёш билан энг ёш жамоалар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади.

• Луис Евро-2008, Евро-2012 ва ЖЧ-2010даги ғалабалардан сўнг рўй берган пасайишдан сўнг энг зўр натижаларни қайд этди.

• Энрике босимни ўзига олди, футболчиларни ҳимоя қилди ва журналистларнинг ҳужумларини қайтарди. Жумладан, бунга ЖЧ-2022 олдидан ва турнир пайтида Twitch'даги шов-шувли стримлари орқали эришди.



• Луис Энрике Испания терма жамоасига сингдирган тики-така табиий кўринди.

Албатта, танқидлар ҳам етарли. Испаниялик собиқ ҳимоячи Мичел Сальгадо Marca билан суҳбатда мураббийни қаттиқ танқид қилди: "Энрике натижа эмас, ўйиндаги ҳаракатлар муҳим дедими? Умрбод тортишиш мумкин, аммо натижасиз мураббий ҳеч кимга керак эмас".

Испан ёзувчиси Хуан дель Валь El Hormiguero'даги эфирда муаммони бошқа нарсада кўрди: "Энрике ўзини-ўзи танқид қилмайди. У доим ўзини футболни ҳаммадан кўра яхши тушунадигандек матбуот ва мухлисларга қарши қўяди. Яхши ёки ёмон мураббийлигидан қатъий назар, унинг асосий камчилиги мағрурлиги, шунингдек миллий жамоа ва мухлислар орасида яратган масофасида деб биламан".

Спорт эксперти Пако Гонсалес El Chiringuito дастурида таркибни нотўғри танлаш ва ҳатто қариндош-уруғчилик ҳақида гапирди: "Муносиб ўйинчилар турнирга йўл олишмади: Микель Мерино, Серхио Каналес... У майдонга туширишни ният қилмаган футболчиларни олиб келган, сабаби бошқаларни чақирганда, уларга нега асосий таркибга чиқмаётганларини тушунтира олмасди. Унда Б режа йўқ. Стрим ўрнига ғояларини тушуниб олиш учун Франция, Бразилия, Аргентина ва бошқа термаларни ўйинини кўриши мумкин эди".

El Chiringuito бошловчиси Хосеп Педрероль эса "Ҳозирда биз бутун дунёга масхара бўляпмиз" деди.


Энрикенинг ўрнига ким? Аллақачон захира топилган


Ўша куниёқ Испания терма жамоасига сўнгги йилларда испан ёшлари билан ишлаган 61 ёшли Луис де ла Фуэнте тайинланди.



У ёшлар билан кўплаб совринларни ютган: 2015 йилда Испания U-19 билан Европа чемпионатини олган, 2018 йилда Испания U-18 билан Ўрта ер денгизи ўйинларида олтин медалга эга чиққан, 2019 йилда эса U-21 термаси билан Европа чемпионатини яна ўзиники қилган.

Де ла Фуэнте Испания олимпия термасини ҳам Токио-2020га олиб борган ва жамоа финалда Бразилияга имкониятни бой берган.

Энди у ўзини миллий терма жамоа бош мураббийлигида синаб кўради.


Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика