RU

Последние новости

23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  1 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0

Испания чемпионати. "Реал" ниҳоят ўз уйида ғалаба қозонди+ФОТО Новости

Испания чемпионати. "Реал" ниҳоят ўз уйида ғалаба қозонди+ФОТО

Испания чемпионатининг 7-турида “қироллик клуби” ўз майдонида Эспаньол” билан куч синашди ва ишончли ғалабага эришди.

Испания Ла лигаси, 7-тур

Реал Мадрид – Эспаньол” 2:0.

1 октябрь, 23.45, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 30 Иско, 2:0 – 71 Иско.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Хакими, Рамос, Иско, Каземиро, Асенсио, Модрич (Себальос, 82), Кроос (Васкес, 69), Роналду.

Эспаньол –  Лопес, Эрмосо, Кариколь, Санчес (Гранеро, 69), Лопес Сильва, Марк Рока (Марк Наварро, 46), Хави Фуэго, Дардер, Хурадо (Гарсия, 46), Баптистао, Морено.

Огоҳлантириш: Начо (36), Санчес (65), Каземиро (77).


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

1-дақиқа. Иско илк ҳужумданоқ рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Лопес жамоасини муқаррар голдан сақлиб қолди.

ГОЛЛЛЛ!!!! Иско бирга бир вазиятга чиқиб борди ва бу сафар дарвозабонга имконият қолдирмади. Голга Криштиано ассистентлик қилди.


Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас энди Криштианони қулай вазиятга чиқаришди. Португалиялик футболчи чап оёқда тўпни ажойиб тарзда ўзига тўғирлаб олди ва кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устуидан ўтиб кетди.

44-дақиқа. Уххххх... Маренода яхши имконият бўлганди.  Унинг зарбасидан кейин Навас тўпни қайтаришга ожиз эди. Мадридликлар бахтига тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.


БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ:

Зарбалар:  13-2 

Аниқ паслар: 93%-81% 

Хавфли вазият: 12-1 

Тўп билан муомала: 65%-35%





ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА.

Серхио Гарсия ва  Марко Наварро меҳмонлар таркибида майдонга тушди.

Иккинчи бўлимнинг биринчи ярмини меҳмонлар ўта фаол ҳужумлар билан ўтказишди... Гол уриш учун яхши имкониятлар юзага келди. Аммо "Эспаньол" футболчиларига бироз совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти...

ГОЛЛЛЛ!!!

71-дақиқа. Учта ҳимоячига қарши "Реал"нинг бешта футболчиси тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Асенсионинг қанотдан узатиб берган тўпини Иско узоқ пастки бурчакка аниқ йўллади - 2:0.

"Сен урмасанг, сенга уришади" нақли шу вазиятда ўз исботини топди. Голдан олдин Рамоснинг ўта қўпол хатосидан кейин "Эспаньол"нинг икки футбочлиси Навасга қарши ёлғиз қолишиб, дарвозани нишонга ола билишмаганди...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

Қироллик клуби ниҳоят жорий мавсумда Ла лигада ўз майдонида ғалабага эришди. Жамоанинг барча мухлисларига ғалаба муборак!

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика