RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Испания чемпионати ўйинларида мухлислар стадионларга қайтишлари мумкин Новости

Испания чемпионати ўйинларида мухлислар стадионларга қайтишлари мумкин

Испания чемпионати раҳбарияти коронавирус пандемияси таъсири билан ўтаётган мусобақани ўтказиш регламентига ўзгартиришлар киритишни тайёрлаб қўйди.

Лойиҳанинг бош мақсади қисман мухлисларни стадионга қайтаришдан иборат. Бунинг учун улар ўйинларга тушиш учун мажбурий рўйхатдан ўтишлари керак. Мухлислар ўйинларга кичик гуруҳ бўлиб киришлари мумкин бўлади, албатта бундан олдин уларнинг тана ҳароратлари ўлчанади. Агар бирор одамнинг ҳарорати 37,5дан ошгани маълум бўлса, у ўйинга қўйилмайди. Мухлислар стадионга ниқоб тақиб боришлари керак, ўйин бошланишидан олдин стюардлар уларга икки шишадан сув беришади.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас анчадан буён мухлисларнинг жорий мавсум сўнггига қадар ўйинга тушишларига умид қилаётганди. Якуний қарор эса ҳукумат томонидан қабул қилинади.

"10 ёки 15 кун ичида биз мухлисларни стадионларга қайтариш тўғрисида ҳукумат билан келишувга эришамиз. Албатта, ўйингоҳлар тўлмайди, аммо 10-15 фоизини тўлдира олсак, биз бундан жуда хурсанд бўлардик", - дейди Тебас.

Испания коронавирус авж олган мамлакатлардан бири эди, аммо сўнгги ҳафталарда вазият яхши тарафга ўзгариб, янги чалинганлар сони кескин камаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лигада чемпионлик учун кураш авжида. "Барса" ва "Реал" 30 турдан сўнг 65 очкодан эгаллаган ҳолда жадвални бошқаришмоқда.


→ Ла Лига қайтиш шарафига бутун дунё бўйлаб граффити ташкил қилди: Бензема - Қобулда, Месси - Балида, Гризманн эса Парижда 

→ Виртуал фанатлар ва интершум. Кеча Ла Лига ўйини Бундеслигадан кўра анча жонлироқ кўринди 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика