RU

Последние новости

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  14 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  1 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Испан футболи жанжалларга тўлмоқда. Ла Лига ва унинг атрофида нималар рўй бермоқда? (мутолаа учун) Новости

Испан футболи жанжалларга тўлмоқда. Ла Лига ва унинг атрофида нималар рўй бермоқда? (мутолаа учун)

Испаниянинг футбол ва ижтимоий муаммолари ҳақида гаплашамиз.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас сўнгги интервьюларидан бирида испан футболи обрўсига путур етганини айтди. Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Испанияда бир йил давомида 3та катта жанжал бўлиб ўтди ва улардан иккитаси ҳали ҳам авжида. Афсуски, Ла Лига ва бутун Испания футбол федерацияси бизни майдондан ташқарида бўлаётган воқеаларни ҳам муҳокама қилишга мажбур қилмоқда.

Илк катта можаро Винисиус билан боғлиқ. Мадриднинг "Реал" клуби вингерини ирқига қараб тез-тез ҳақоратлайдиган бўлишди. Бундай ҳолат ўтган мавсумда ҳам рўй берганди, аммо вазият жорий мавсумда ҳам тинчимади. Биринчи бўлиб ёмон маънода "Атлетико" мухлислари кўзга ташланишди. Мадрид клубларида принципиал рақиблик борлиги тушунарли, Винисиус эса "Реал"нинг энг яхши ўйинчиларидан, аммо у томонга "матрасчилар"нинг ҳақоратлари доимий ҳолат бўлиб қолди.

"Атлетико" мухлисларининг принципиал рақибларига душманлик муносабатлари барчага маълум, аммо сўнгги дербида улар янада узоқроққа боришди. "Матрасчилар" мухлислари Винисиуснинг либосини кийиб олган қора танли аёл ва унинг боласига таҳдид қилишди. "Реал" кейинчалик уларни ўзига таклиф қилди ва совғалар берди, аммо воқеа эсдан чиқмайди. Айниқса, болада.



Ўтган мавсум сўнггида Винисиусга "Валенсия" мухлисларининг ҳақоратлари сабаб катта можаро авж олганди. Ўйин 10 дақиқага тўхтаб қолган, ундан сўнг эса узоқ муддатли суриштирув ва муҳокамалар бошланганди. Вазият шунчалик тус олдики, футболчининг ёнини нафақат клуб, балки Бразилия президенти ҳам олди. Футболчининг ўзи лига раҳбариятини ирқчиликка қарши курашмаётганликда айблаб Тебас билан жанжалга борди. Бошқарувчи эса Ла лига бу йўналишда етарли даражада иш олиб бораётганини айтиб жавоб қилди.

Винисиус жорий мавсумда ҳам можаро ичида қолди. Бу сафар уни "Севилья" мухлислари ҳақоратлашди. Клуб бразилиялик томон ёмон сўзлар билан қичқирган мухлисни ўйин пайтидаёқ аниқлади ва стадиондан чиқариб юборди. Футболчи кейинчалик уни бола ҳам ҳақоратлаганини айтди. "Севилья" ҳам, унинг ультраси ҳам бразилияликни ҳақоратлаганларни қоралади. Аммо, нервионларнинг собиқ ўйинчиси Антонито ҳаммаси ҳам бундай эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Винисиуснинг ўзи жуда кўп трибунага мурожаат қилган ҳолда рақибларни ҳам, мухлисларнинг ҳам ғазабини келтиради. Шундай экан, бу воқеа ҳали охирига етмаганга ўхшайди.

Ёзда янги можаро рўй берди – энди миллий даражада. Испания аёллар терма жамоаси финалда Англияни таслим этган ҳолда жаҳон чемпиони бўлди. Тарихий воқеа. Энди эса Испания футбол федерацияси собиқ президенти Луис Рубиалес хурсандчилик билан миллий жамоа футболчиси Женнифер Эрмосони ўпди. Қиз кейинчалик унга ўпиш учун рухсат бермаганини айтди. Катта можаро авж олди.



Рубиалесни номақбул ҳатти-ҳаракатларда ва ҳокимиятни суистеъмол қилишда айблай бошлашди. Бошқарувчига ОАВдан тортиб сиёсатчиларгача босим ўтказишди. Испан аввалига ўз фикрида қатъий туриб, бу арзимас нарса учун истеъфога чиқмаслигини маълум қилди. Аммо, кундан-кунга босим ошди. Ҳамма ёқда Рубиалесни истеъфога чиқариш чақириқлари бўлди. Бошқарувчи барибир чидай олмади. У сентябрда ўз лавозимидан кетишини маълум қилди.

Тебас Рубиалеснинг истеъфосидан ҳайрон бўлмади. Ла Лига президенти очиқчасига бошқарувчини лавозимидан озод қилиш учун бошқа сабаблар ҳам бўлганини айтди. Ҳақиқатдан ҳам, испан ОАВ бироз олдинроқ Рубиалеснинг унчалик ҳам тоза бўлмаган бир нечта ишларга аралашгани, жумладан Испания суперкубоги ўйинларининг Саудия Арабистонига сотилиши ҳақида ёзганди. Нима бўлганда ҳам, бошқарувчи ўз лавозимини шармандали тарзда тарк этди. Рубиалес ва Эрмосо воқеасини нафақат Испанияда, балки ундан ташқарида ҳам муҳокама қилишди, бу эса халқаро даражада бутун мамлакатга обрў олиб келмагани аниқ.

Аммо, эҳтимол энг катта можаро "Барселона"нинг ҳакамларни сотиб олишда айбланган "Негрейра иши" бўлди. Иш йил бошида испан ОАВда солиқ инспекциясининг текширув ҳужжатлари пайдо бўлганда оммавийлашиб кетди. Каталонияликлар кўп йиллар мобайнида Испания футбол федерацияси ҳакамлик бўлими собиқ вице-президенти Хосе Энрикес Негрейра ва унинг ўғлига тўлаб келишган. Тўловлар 2018 йилда тўхтатилган, аммо иш актуаллигини йўқотмади.



Суд "кўк-анорранглилар" Негрейра орқали ҳакамларга таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Негрейра ва унинг ўғли "Барселона"га ҳисоботларни тақдим этишда фақатгина ҳакамларнинг ишларини таҳлил қилишганини таъкидлашди. Шундан кейин узоқ муддатли текширув бўлмоқда. Терговга тушиб қолган Каталония клуби президенти "кўк-анорранглилар"нинг оқланишига ишончи комил. Катта эҳтимол шундай ҳам бўлади, аммо ҳозирда жабр кўраётган репутация ҳам бор. Барча испан клуби раҳбарлари вазиятдан хавотирда эканликларини маълум қилишди.

Ҳакамлик можаролари Испанияда янгилик эмас. Ла Лигадаги деярли ҳар бир турдан сўнг қайсидир клуб вакиллари ҳакамларни нохолисликда айблашади. Топ жамоалар иштирокидаги ўйинларда эҳтирослар майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам юқори бўлади, испаниялик ҳакамлар нафақат миллий даражада, балки еврокубокларда ҳам "ажралиб туришади". Ҳатто Тебас ҳам Ла Лигада ҳакамлик даражаси пасаётганлигини тан олди.

Бошқарувчининг хавотир олиши тушунарли: испан футболида кўплаб ғалати нарсалар рўй бермоқда. Аммо, у биринчи навбатда элита лиганинг раҳбари сифатида жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак. Тебас журналистларга Ла Лига ўйинларини бутун дунё бўйлаб кўришаётгани ҳақидаги статистикани кўрсатишни яхши кўради, аммо унинг ичида бўлаётган нарсалар хавотирга сабаб бўлади. Клуб раҳбарлари бир-бирларини ёлғон ва фирибгарликда айблашади, футбол мутасаддилари қандайдир ғалати ишлар қилишади, мухлислар эса ўзларини жазоланмайдигандек ҳис қилишади. Балки испан футболига барчаси издан чиқиб кетмагунча ислоҳотлар керакдир.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика