RU

Последние новости

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  139 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  3 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  20 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  4 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди? Новости

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди?

Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда кечган ўртоқлик учрашувида "Турон"ни мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг жиззахликларнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Сўғдиёна" мавсумни жуда яхши бошлади ва шундай давом эттирмоқда. Лекин олдинда жамоани жиддий рақибларга қарши учрашув кутаётганини унутмаслигимиз лозим...

- Суперлигага тайёргарлигимиз аъло даражада бўлганди. Ортда қолган ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилдик. Олдинда "Пахтакор" билан осон бўлмаган ўйинимиз бор. Ортда қолган давр мобайнида 4та ўртоқлик ўйинидла майдонга тушдик. Барчаси самарали ва фойдали бўлди. Биринчи даврани қолган тўртта учрашувини ғалаба билан якунламоқчимиз. 

- Мана шу тўртта турда "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий кучини кўрамизми? 

- Тўртта кучли жамоа билан ўйнайди, шунга ўхшаш ҳар хил фикрларни эшитяпмиз. Биз олдиндаги барча баҳсларга жиддий қараймиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Ўз вақтида терма жамоада тўп тепган футболчи сифатида Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин қандай фикр билдира оласиз?

- Бизнинг футболчиларни Саудия Арабистони ўйинчиларидан ҳеч қандай кам жойи йўқ. Устун томони бор, лекин кам эмас.  Барчанинг нияти битта, у ҳам бўлса терма жамоани Жаҳон чемпионатида кўриш.  

- Мазкур учрашувга кўпроқ қайси томондан тайёргарлик кўриш керак, деб ўйлайсиз?

- Жисмоний тайёргарлигимиз зўр бўлса, Саудия Арабистонини ютса бўлади. Бу томондан улардан кучлимиз. 

- Жасур Ҳасановнинг 38 ёшда ҳам барқарор ўйнаётганини сири нимада?

- Ҳар бир футболчининг ўзининг тайёргарлиги бор. Масалан мен ўйиндан-ўйинга икки ҳисса куч билан ҳозирлик кўраман. Шуни эвазига ҳали ҳамон тўп тепиб келяпман. 

- Чемпионатимизда ўрнингизни босадиган футболчини кўряпсизми?

- Албатта топилади. Исмини айтмайман. Лекин 2-3та номзодлар бор. "Бунёдкор", "Пахтакор" жамоаларида шундай футболчилар тўп тепмоқда.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика