RU

Последние новости

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

Ислом Кенжабоев: "Нима бўлган тақдирда ҳам, иккинчи даврада "Навбаҳор"да ўйнамаслигимни билардим" Новости

Ислом Кенжабоев: "Нима бўлган тақдирда ҳам, иккинчи даврада "Навбаҳор"да ўйнамаслигимни билардим"

"Қизилқум" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги юриши чорак финалда тўхтади.

 Жиззахда "Сўғдиёна" рақиблик қилган учрашувда Никола Лазаревич шогирдлари пенальтилар сериясида майдон эгаларига мағлуб бўлди. Ушбу ўйин таассуротлари ва бошқа мавзулар ҳақида жамоанинг тезкор ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Согдиана

Шохруз Норхонов - 74', Жавохир Кахрамонов - 120', Лука Чермель - 120', Шахбоз Джурабеков - 120', Шохруз Норхонов - 120'

Кубок Узбекистана. Тур 1

02/09/2022, 17:00

4
:
5
Завершен

Кызылкум

Санжар Шоахмедов - 72', Александар Станисавлевич - 120', Ислом Кенжабоев - 120', Салим Мустафаев - 120'

45'
90'
120'
60'  Шавкат Саломов (Даниэл Насриддинов)
60'  Джасур Хасанов О (Жавохир Кахрамонов)
66'  Абдужалил Маназаров (Искандар Шайкулов)
66'  Виталий Денисов (Лука Чермель)
74'  Шохруз Норхонов
74'  Даниэл Насриддинов
81'  Ҳусниддин Гафуров (Баходир Насимов)
120'  Милан Митрович (Ширинбой Абдуллаев)
120'  Жавохир Кахрамонов
120'  Лука Чермель
120'  Шахбоз Джурабеков
120'  Шохруз Норхонов
12'  Файзулло Камбаров
14'  Шерали Джураев
41'  Шерали Джураев (Ислом Кенжабоев)
72'  Санжар Шоахмедов
72'  Александар Станисавлевич
89'  Шухрат Мухамадиев
90'  Азизбек Усманов (Салим Мустафаев)
96'  Темурходжа Абдухаликов
116'  Санжар Шоахмедов
120'  Александар Станисавлевич
120'  Ислом Кенжабоев
120'  Салим Мустафаев


- "Қизилқум" кубокдаги иштирокини якунлади. Сизнингча чорак финал бугунги жамоа учун етарлими?

- Мақсадимиз жамоа билан финалга қадар етиб бориш эди. Афсуски, айрим сабабларга кўра мусобақадан чиқиб кетдик. Балки омадимиз келмагандир. Нима ҳам дердим, навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоа асосий вақтда ғалабани ушлаб қолиши мумкин эди... 

- Шу куни ўйинни яхши бошқараётган эдик. Гол ҳам уришга муваффақ бўлдик. Агар тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши ҳеч гап эмасди


- Суперлигадаги курашда асосий рақобатчи жамоа ким?

- Совриндорлар қаторига киришни мақсад қилганмиз. Жорий йилги Суперлига охирги турга қадар қизиқ ўтиши аниқ. Барча жамоалар бир-бирига рақобат туғдира оляпти. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор"ни тарк этдингиз. Рақобатда ютқаздим, деб ўйлайсизми? 

- Мен рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Инсон барчага бирдек муомала қилиши керак. "Навбаҳор"нинг ўйин услубига мос тушмагандирман. Мухлислар биринчи даврада нима бўлганини кўришди. 

- "Қизилқум"га қайтишингиз қандай бўлди?

- Нима бўлган тақдирда ҳам иккинчи даврада "Навбаҳор"да ўйнамаслигимни билардим. Ҳар бир футболчи захирада ўтиришни эмас,  ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.  Клубдан кетишим аниқ бўлгач "Қизилқум"дагилар алоқага чиқишди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика