RU

Последние новости

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  2 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  10 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  4 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  27 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  35 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  7

Ислом Исмоилов: "Суперлигага чиқишимиз учун "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо"ни мағлуб этишимиз керак" Новости

Ислом Исмоилов: "Суперлигага чиқишимиз учун "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо"ни мағлуб этишимиз керак"

Про лига 13-туридан ўрин олган "Турон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.




"Қийин ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. "Динамо" жамоаси ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда футболчилар мукаммал ўйин кўрсатди. Шунинг эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда жамоа ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Лекин, ютаётган вақтимизда ҳимояга ётиб олиш топшириғи берилмаган эди. Балки, бу руҳият билан боғлиқдир. Яна таҳлил қилиб кўриб чиқамиз. Ҳимояда кўпроқ ҳаракат қилганимиз ҳисобига рақиб қанотлардан ҳавфли ҳужумларни амалга оширди. Якунда пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Қолаверса, иккинчи бўлимда бизда чизиқлар орасидаги боғламлар узулиб қолди. Футболчилар ўйиннинг тонусини йўқотиб қўйгани ҳисобига биринчи бўлимдагидек ўйнай олишмади.

Тўғри, Суперлигага чиқишимиз учун рақиблардан очко олишимиз керак. Яъни "Шўртан", "Нефтчи", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишимиз керак. "Шўртан" ҳозир "Оқ-тепа"га ютқазди. Нималар бўлаётганини ҳеч ким тушунмаяпти. Бу турда ғалаба қозонган жамоа кейинги турда очко йўқотмоқда.

Мусобақа формати қай тарзда давом этиши регламентда кўрсатилган. 1-4 ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқиш йўлида ҳаракат қилишади. 5-8 ўриндаги жамоалар эса Про лигада қолиш учун курашишади. Икки давра давомида уй сафар тизимида ўтказилади.

"Турон" академияси борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллий мураббийлар иш олиб боряпти. Ота-оналар клубга келишса ходимларимиз билан боғланишлари мумкин",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика