RU

Последние новости

15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  1 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0 14:36Умар Абдулраҳмоннинг "Манчестер Сити"га трансфери нега амалга ошмаган?  1 14:15Тонали: "Ньюкасл"да 10 йил қолиб, кейин бир неча йилдан кейин кетаман дея олмайман"  0 13:50Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар  7 13:27А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  7 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  2 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  1 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  13 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  5 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  11 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  2

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ" Новости

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"

Ўзбекистон U-17 термаси бош мураббийи Ислом Исмоилов навбатдаги ўйин ҳусусида тўхталди.

- Кеча ҳам айтганимдек, оғир ўйин бўлди. Чунки Парагвай термаси бутун дунёда ўз ўрнига эга термалардан бири ҳисобланади. Учрашувдан олдин ўйлаган ҳамма режаларимиз амалга ошди. Тўғри хатолар бор. Лекин биринчи ўйин ҳаяжони билан боғлиқ.

- Парагвай қуръада биринчи саватчадан ўрин олганди. Ушбу термани гуруҳдаги энг жиддий рақиб деса бўладими? Ёки энг жиддий рақиб Ирландиями?

- Бошқа гуруҳларда битта яққол аутсайдер бор. Лекин бизнинг гуруҳда ундай жамоа йўқ. Ирландия ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Кечаги ўйинда улар нималарга қодирлигини, қандай потенциалга эга эканлигини кўрсатишди. Шу билан биргаликда Панама термасини ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Бу ёш тоифасида ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Шу сабабли Ирландия термасини ҳам яхшилаб ўрганиб чиқдик. Шуни кўрдикки, уларнинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ.

- Асилбек Алиев Парагвайга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. У 90 дақиқалик ўйинга тайёр эмасми?

- Бу олдиндан ўйланган режа. Асилбек Алиев орқали бунгача ҳам захирадан ўйинга қўшиб, ўйинни кучайтирамиз ва буни доимий амалга оширамиз.

- Бу турнирдаги Ўзбекистоннинг минимум вазифаси нима?

- Ҳар бир терма ўз олдига катта мақсад қўяди. Ҳозирги ҳолатда биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш. Ундан кейин босқичма-босқич ғалабалар қозониб, энг юқори босқични қўлга киритиш.

- Ирландия тўлиқ ўрганиб бўлиндими?

- Албатта, Ирландиянинг кечаги ва ундан олдинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугундан ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+3   
07 ноя 05:08:26
Аваз Худойқулов
Биринчи ўйин зўр бўлди, иккинчи ўйинда ҳам камида ютқазмаслик керак, чунки Ирландия барибир европа жамоаси ва Парагвайдан кучлироқдек таассурот уйғотяпти, ўсмирларимизга омад!
+1   
07 ноя 14:04:05
Komilov Muxammad Omar
Исломжон биз сенбилан фаҳрланамиз... Отангизга раҳмат укажон. Гап йўқ... Фақат ғалаба.... Ишонамиз ва дуодамиз...
+1   
07 ноя 12:13:35
Бахтиёр Ашуров
Ирландияни ютишимиз керак. Шу пайтгача ёшларимиз ва ўсмирларимиз европани бунақа термаларини шу пайтгача ютиб келган. Ўсмирларимизни омадини берсин!
+1   
07 ноя 10:24:10
Sherzodjon Abdullayev
Омадиларни берсин Исломбек худди икьидорли ёш футболчилардек бизда ёш иктидорли мураббий хам усиб келаётганини хаммага курсатиб беришингизга тилакдошмиз
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика