RU

Последние новости

00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман" Новости

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугун дербига хос ўйин бўлди. Ҳар томонлама, шиддат ва муросасиз курашлар жиҳатидан ҳам қизиқарли учрашув гувоҳига айландик."Нефтчи"га қарши ўйин стандарт вазиятларга, якка курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан билгандик.

Жамоамиз ўйиннинг дастлабки қисмида гол киритди, биринчи бўлимда устунликка эга бўлаётгандик. Шундан сўнг ўйинимизда бир оз пасайиш юзага келди. Бу холат олдинги ўйинларимизда ҳам кузатилганди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимоявий ўйин услубига ўтиб қолаяпмиз негадир. Жамоа ҳисоб тенглашса, бемалол олдинга чиқишга куч топа олаяпти. Демак бу жисмоний имконият билан боғлиқ холат эмас, балки руҳият билан боғлиқ жиҳат. Бу каби холатларни кўриб чиқамиз ва янада кўпроқ ишлаймиз. Бугун охирги дақиқалардаги эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юбордик.

- Отабек Ҳайдаров нега учрашув қайдномасига киритилмади?

- Отабек Ҳайдаровда жароҳат бор. "Динамо"га қарши баҳсда оёқ қисмидан жароҳат олган ва айни дамда даволанмоқда.

- Исломбек Исмоилов Про лига биринчи даврасидаги фаолиятидан келиб чиқиб ўзига неча балл қўйган бўларди?

- Мен ҳеч қачон ўзимга баҳо бермаганман. Ҳар доим ўз ишимга танқидий ёндашганман. Ҳар доим ўзимга паст баҳо қўяман, чунки ишимдан қониқиш ҳосиш қилишим тўғри бўлмайди. Про лиганинг биринчи ва иккинчи даврасини ҳам биринчи ўринда тугатмоқчи эдик. Ҳозир учинчи ўриндамиз, демак бу биз учун қониқарли натижа эмас.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика