RU

Последние новости

10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  9 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  26 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  11 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик" Новости

Ислом Исмоилов: "CAFA турнирида кучсиз жамоалар йўқ, Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик"

Хабарингиз бор, эртадан Тожикистонда CAFA U-17 мусобақаси старт олади.

Ўзбекистон бу турнирга Ислом Исмоилов устозлик қилаётган U-15 терма жамоаси билан ташриф буюрган. Вакилларимиз эртага илк учрашувда Эрон U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.  

Бугун мусобақа олдидан ташкилий ишлар муҳокама қилинди, мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов анжуманда қуйидагиларни айтди. 


"Аввало, самимий қабул учун Тожикистон футбол федерацияси ва Марказий Осиё футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Келаси йил октябрда бўлиб ўтадиган U-17 Осиё Кубоги саралаш турнирига босқичма-босқич тайёргарлик кўряпмиз. 

Куни кеча уйимизда ўтказилган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган хотира турнирида ғолиб чиқдик. Черногория, БАА, Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши яхши спарринг ўйинлар ўтказдик. 

CAFA турнирига келсак, ҳар қандай мураббий доимо ўз олдига максимал мақсадларни қўяди. Рақиблар яхши, лекин бу ерда кучсиз жамоалар йўқ. Биз Душанбега ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келдик. CAFA турнири яхши синов бўлади. Биз турли услубдаги тўртта жамоа билан ўйнаймиз. Ўйиндан ўйинга тайёрланиб борамиз, турли схемаларни кўздан кечириб оламиз. Турнир қизиқарли ўтади, деб ўйлайман", – дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика