RU

Последние новости

19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  29 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимизга осон бўлмайди" Новости

Ислом Аҳмедов: "Ўсмирларимизга осон бўлмайди"

Шу кунларда таниқли футбол мутахассиси, ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб турибди.
Ҳамюртимиз у ерда ОФК томонидан ташкил этилаётган А тоифали мураббийлик курсларига раҳбарлик қиляпти. Эътиборга молик жиҳати, айнан Бангкок шаҳрида Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси ҳам шанба куни старт оладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Биз Ислом Аҳмедовга ўсмирларимизга доир бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Салом. Ҳозиргина кўчадан хонамга кириб келдим. Кўчада шаррос қуйиб ёмғир ёғяпти. Ҳозир Шарқий Осиё мамлакатларида ёмғир мавсуми. Билмадим, бундай об-ҳаво шароитида ўсмир футболчилар қандай қилиб футбол ўйнашар экан.

- Бангкокда бизнинг ўсмир футболчилар билан учрашдингизми?
- Ҳозирча йўқ. Улар бошқа меҳмонхонада яшашяпти. Мезбонлар иштирокчи терма жамоаларни аввалдан ажратилган махсус меҳмонхоналарга жойлаштирган. Лекин ҳар куни Саша (терма жамоа бош мураббийи Александр Мочинов назарда тутилган, - муаллиф) билан гаплашиб турибмиз.

- Мочинов бизнинг саволларимизга жавоб бермаяпти...
- Унда масъулият ва ҳаяжон кучли. Мураббийни тушуниш керак. Бундан ҳафа бўлмаслик керак. Унга ҳозир осон тутиб бўлмайди. Дарвоқе, мен турган меҳмонхонада Австралия ва Япония ўсмирлар терма жамоалари жойлашишган. Футболчилари 16 яшар ўсмирга ўхшамайди. Айниқса, австралиялик футболчилар жисмонан бақувват ва бўйчан. Бизникиларга осон бўлмаслиги аниқ.

- Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Таиланд футбол федерацияси қандай тайёргарлик кўряпти? Шаҳарда юрсангиз, қитъа миқёсидаги мусобақа ўтказилаётган ўхшайдими?
- Тайёргарлик яхши. Осиё чемпионатида ярим финалга етиб келиб, кучли тўртликка кирган терма жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишади. Шу боис, мусобақага бўлган қизиқиш юқори. Шаҳарда Осиё чемпионати ўтказилаётганини билдирувч банерлар осилган. Лекин Таиланд терма жамоасининг машғулотини кузатдим. Мураббийлар эски услубда тайёргарлик кўришяпти. Менимча, уларнинг натижаси ҳам яхши бўлмайди. Биргина устун жиҳати - иқлимга ўрганишган. Юқорида айтганимдек, кунора ёмғир ёғяпти. Ёмғирдан кейин намгарчилик янада юқри бўлиб кетади. Бундай шароитда югуриш у ёқда турсин, нафас олиш қийинлашади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, иштирокчиларга, айниқса, Ғарбий Осиёдан келган жамоаларга қийин бўлади.

- Ўсмирларимизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Қийин бўлади. Мочинов жамоани қабул қилиб олганига уч ойгина бўлди. Ўзи бу нотўғри қарор эди. Бу футболчиларни уч йил давомида бир мураббий тайёрлаб келди. Кейин эса бошқа мураббийга топширишди. Табиийки, ўйин услублари ўзгаради. Қисқа фурсат ичида оламшумул ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика