RU

Последние новости

20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  0 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  2 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  3 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0

Ислом Аҳмедов: “Навбаҳор”даги муҳит менга жуда ёқди” Новости

Ислом Аҳмедов: “Навбаҳор”даги муҳит менга жуда ёқди”

Бир неча йиллардан буён ОФК инстркутори сифатида ишлаб келаётган Ислом Аҳмедов яқиндагина “Навбаҳор” мураббийлар штабида иш бошлади.
Эндиликда Ашурматовга яқиндан ёрдам берадиган мутахассис сайтимизга интервью берди.

- Очиғини айтганда, мураббийлик ишимни жуда соғингандим. Шу боис бош мураббий ёки ёрдамчи мураббий бўлибми ишлашнинг аҳамияти юқори эмасди. Албатта “Навбаҳор” ва Ашурматовнинг таклифи мен учун кутилмаган бўлди дейиш мумкин. Бахтиёр Аъзамович учун ҳам воқеалар ривожи бундай тус олишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Унга масъулиятли вазифани топширишди. Эндиликда олимпия терма жамоаси билан ҳам кўзланган мақсадлар учун курашади.

- Бахтиёр Аъзамович билан олдиндан таниш эдик ва ўзаро муносабатларимиз яхши. Ростини айтганда, ёрдамчи мураббийликка клубнинг номзодлари кўп эди. Улардан мени муносиб кўришгани албатта қувонтирди. Мен ҳам ўз навбатида ишонч билдиргани учун “Навбаҳор” раҳбариятига ва Ашурматовга миннатдорчилик билдираман. Яна шуни ҳам қилишни истардимки, бу йил ҳам жамоани Бахтиёр Аъзамович шакллантирди. Ҳар бир футболчи айнан унинг таклифига биноан келган. Шу боис бош мураббийнинг жамоа билан бутунлай хайрлашиши тўғри бўлмасди.
 
- Жамоа машғулотлари ва ўтказаётган назорат учрашувларини четдан туриб кузатиб бормоқдаман. Шу тариқа аста-секин танишяпман. 4 мартдан бошлаб астойдил ишга киришаман.

- Жамоани 3-4 кун кузатиб шунга амин бўлдимки, ички муҳит аъло даражада. Энг асосийси ҳам шу. Муҳит яхши бўлса, ишда ҳам енгил бўлади. Мураббийлар штаби ҳам бир-бирини сўзсиз тушунади. Жамоада мехнаткаш йигитларни йиғилгани кўриниб турибди.

- Селекция борасида ҳозирдан шошилинч хулоса бериш қийин. Буни мавсум кўрсатади. Умид қиламизки, раҳбарият ва мухлислар ишончи оқланади. Ниятимиз курашчан жамоа шакллантириб, наманганлик ишқибозларга ҳар бир баҳсда завқ улашишдир.

- Жамоада мен маслаҳатчи мураббийман. Яхши биласиз эндиликда бош мураббий кўпроқ ОТЖда бўлади. Бундай пайтда биз ёрдамчи мураббийлар унинг йўқлигини билинтирмасликка харакат қиламиз. Шундай бўлади ҳам.

- Натижага Бахтиёр Аъзамович жавоб беради. Шундай экан машғулотлар ҳам унинг дастури асосида ўтади. Лекин мен ҳам ўз маслаҳатларимни бериб бораман. Бир сўз билан айтганда, бамаслаҳат иш олиб борамиз. Тўғриси, футболга қарашларимиз деярли бир хил.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика